Зиёвуддин шаҳарчасида оммавий юриш ўтказилади

“Соғлом турмуш тарзини танлаймиз!” шиори остида ўтказиладиган оммавий юриш жорий йилнинг 24 август куни эрталаб соат 6:00 да Тиббиёт коллежидан бошланиб, Ҳамид Олимжон кўчаси орқали “Пахтакор” стадионигача давом этади.

Иштирокчилар мазкур ўйингоҳда эрталабки бадантарбия машқларини бажаришади.

Оммавий юришда барча ташкилотлар ходимлари ва хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин.

PS: Тадбир чоғида Ҳамид Олимжон ва унга туташ кўчаларининг айрим қисмларида транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM