Пахтачи туманида Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчасининг Марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” номли байрам тадбирлари бошланди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ижроси билан бошланди.

Мадҳия ижросидан сўнг тадбирни туман ҳокими сўзга чиқиб очиб берди ҳамда туман аҳлини мустақиллик байрами билан табриклади.

Шундан сўнг тадбир сценарийсидан ўрин олган турли чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Байрам тадбирида туман Маданият бўлими хонандалари билан бир қаторда юртимизнинг таниқли санъаткори Маҳмуд Намозов иштирок этиб, туманимиз аҳлини Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги билан табриклаб, уларни ўзининг куй-қўшиқлари билан х