Барча абитуриентлар диққатига!

   Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат тест маркази билан ҳамкорликда 2019/2020 йил олий таълим муассасаларига тест топширувчи абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида ўзларига яқин жойлашган вазирликнинг исталган бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиб, “АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ” варақасини чоп этиш имкониятини ташкил қилганлигини маълум қилади.

Сиз 2019 йил 20-29 июль оралиғида бандликка кўмаклашиш марказларида ўзингизга тегишли “АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ” ни чоп этиш учун компьютер, интернет, принтердан бепул фойдаланишингиз мумкин.

Эслатма!

“АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ” НИ ЧОП ЭТИШ ТАРТИБИ" қуйидагича:

1-босқич. Давлат тест марказининг расмий веб-сайти www.dtm.uz кирилади.

2-босқич. Сайтнинг “Рухсатномани чоп этиш” бўлимига кирилади.

3-босқич. Рўйхатдан ўтиш жараёнида Абитуриент тақдим этган Паспорт (ёки туғилганлик гувоҳномаси)нинг серияси ва рақами киритилади.

4-босқич. Экранда пайдо бўлган “АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ” ва “АБИТУРИЕНТГА ЭСЛАТМА” чоп этилади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги барча Абитуриентарга кириш имтиҳонларидан ўтишлари учун муваффақият тилайди!

Бандликка кўмаклашиш марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари рўйхатини қуйидаги ҳавола бўйича кўриш мумкин: https://mehnat.uz/uz/news/barcha-abiturientlar-diqqatiga

2015-2019 © Хокимият Пахтачинкого района. Разработан в: SAKTRM