“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Пахтачи туман босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019  йил 14 апрелдаги  278-Ф-сонли фармойишининг ижроси юзасидан  Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 апрелдаги 67-Ф-сонли фармойишига мувофиқ, белгиланган график бўйича жорий йилнинг 30 апрель куни Пахтачи туманида “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Пахтачи туман босқичи туман марказидаги Пахтачи Педагогика коллежида ўтказилди.

“Ташаббус-2019” кўрик-танловининг туман босқичи низом талабларига кўра 5 та асосий номинация ва 6 та қўшимча номинациялар бўйича ўтказилди. Кўрик-танловда тадбиркор, фермер, ҳунарманд ва ёш тадбиркорлар қуйидагича; “Йилнинг энг яхши саноат соҳасидаги тадбиркори” номинацияси бўйича 11 нафар, “Йилнинг энг яхши хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркори” номинацияси бўйича 11 нафар, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси бўйича  16 нафар, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси бўйича 22 нафар, “Йилнинг энг яхши фермери” номинацияси бўйича 6 нафар, жами 66 нафар тадбиркор, фермер, ҳунарманд ва ёш тадбиркорлар иштирок этдилар.

Кўрик-танлов иштирокчиларининг кўргазма ва ҳужжатларини баҳолаш учун Пахтачи тумани ташкилот раҳбарлари  ва фаоллларидан иборат 5 нафар ҳакамлар ҳайьати таркиби тузилди ва улар номинация ғолибларини аниқлаб бердилар. Шунга кўра номинациялар бўйича қуйидаги тадбиркор, фермер, ҳунарманд ва ёш тадбиркорлар ғолиб деб топилди:

“Йилнинг энг яхши саноат соҳасидаги тадбиркори” номинацияси бўйича “Feiyuangear Pumping Equipment” қўшма-корхона шаклидаги МЧЖ 1-ўрин, “Азия Кварс” МЧЖ 2-ўрин, “STOUN MIX TRADE” МЧЖ 3- ўрин ғолиби деб топилди.

“Йилнинг энг яхши хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркори” номинацияси бўйича “Охун Агро”  МЧЖ 1-ўрин, “Жураева Фарида” ЯТТ тикувчилик салони 2-ўрин, “Мирзоқобилова Мафтуна” ЯТТ тикувчилик салони  3-ўрин ғолиби деб топилди.

“Йилнинг энг яхши фермери” номинацияси бўйича “Омад оқ олтин дала” фермер хўжалиги 1-ўрин, “Хумор бин барака” фермер хўжалиги 2-ўрин, “Сарапан далалари” фермер хўжалиги 3-ўрин ғолиби деб топилди.

“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси бўйича Бердиева Чарос” ЯТТ 1-ўрин, “Нуруллаев Хусниддин” ЯТТ  2-ўрин, “Худойқулова Муножаат” ЯТТ 3-ўрин ғолиби деб топилди.

“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси бўйича ЯТТ Нормурадова Шозада 1-ўрин, ЯТТ Худойназарова Мехринисо 2-ўрин, ЯТТ Элибоев Юсуфжон  3-ўрин ғолиби деб топилди.

Тадбирда вилоят Савдо саноат палатаси бошқармаси бошлиғи Ш.Юлдошев, вилоят Капитал банк бошқарувчиси А.Абилов ва вилоят солиқ бошқармасидан Ш.Аҳмедовлар иштирок этишиб, тадбир иштирокчиларини қизғин табриклаб ғолибларга дипломлар топширдилар.

Шунингдек, кўрик-танлов иштирокчилари орасидан қўшимча номинациялар ғолиблари ҳам аниқланиб, ҳакамлар ҳайьати томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM