Saytga o'zgartirish kiritilmoqda CTRL+F5 bosing

Улуғ Ватан уруши қатнашчилари доимо эътиборда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2705-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан тумандаги улуғ Ватан уруши қатнашчиларига алоҳида эътибор берилмоқда. Бирлашма ҳамширалари томонидан улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, бепул дори-дармон воситалари берилди ҳамда патронаж ҳамширалар назорати кучайтирилди.

Эслатиб ўтамиз: бугунги кунда туманда улуғ Ватан уруши қатнашчиларидан икки нафари омон қолган. Улар Одилов Тўхли ҳамда Сафаров Ғаффор боболар.

Одилов Тўхли (Қайнарбулоқ маҳалласи) 1924 йил Пахтачи туманида туғилган. 1943 йилда Россиянинг Сомполосипий шаҳрига бориб, шундан кейин Германиянинг Зиддай Хоузин шаҳри ва Морфенбург шаҳарларида 1943-1946 йилгача хизмат қилган. 1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 50 йиллиги, 60 йиллиги, 65 йиллиги,70 йиллиги юбилей медаллари билан мукофотланган.

Сафаров Ғаффор (Боғолони маҳалласи) 1924 йил Пахтачи туманида туғилган. 1942 йил Бухоро вилоятининг Қоракўл туманига октябр ойида бориб, 1 ойда тайёрлов курсидан ўтиб, Россиянинг Воронеж шаҳрига урушга борган. 1943 йилда Германиянинг Кенисберг шаҳрида урушда қатнашиб ярадор бўлган. 1944-йил Қримга урушга борган ва 24-Гвардцкий дивизиясида хизмат қилган. 1941-1945 йиллардаги урушда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 50 йиллиги, 60 йиллиги, 65 йиллиги, 70 йиллиги юбилей ва “Жасорат” медаллари билан мукофотланган.