МИБ хабар қилади: энди 100 % эмас 50 %

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5059-сонли Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида 2017 йил 2019 йил 5 феврал куни ПФ-5654-сонли Президент фармони имзоланди.

Унга кўра, истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилар, яъни аҳолидан ташқари) энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар томонидан хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган тақдирда эса 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, бунда, олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгиланди.

Эслатма: олдинги таҳрирда энергия ресурслари 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши белгиланган эди.

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM