"Туманда тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурулиши машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш хақида" туман ҳокимининг қарори

Туманда тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурулиши машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш хақида

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 02 апрелдаги 58-сонли буйруғи (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжутлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 06 декабрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган “Бошдавтехназорат” инспециясининг Низомига асосан ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги  “Машина ва асобоб-ускуналарни техник холатини назорат қилиш бўйича Давлат бош инспекцияси”нинг 2017 йил 9 январдаги 01-сонли буйруғини инобатга олган  ҳолда, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шаҳсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага  мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман “Давтехназорат” инспекцияси (С.Хўжанов)га:

мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган трактор, тиркама, ўзи юрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш машиналари техник паспортлари, назорат техник талонлари, давлат рақам белгилари ҳақиқатда мавжудлигини кўриб чиқиш ва аниқланган камчиликлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўриш:

Машиналар сонини, уларнинг холатини, амалдаги мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;

Ўтказиладиган мажбурий техник кўрик учун тушадиган тушумларини тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан ундириш чораларини кўриш юклатилсин.

4. Ушбу қарорининг ижросини назорат қилиш ҳокимининг ўринбосари Н.Эшдавлатов зиммасига юклатилсин.

5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан  эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими                               К.Қурбанов

Туман ҳокимининг 2017 йил 23 февралдаги

№ 286-Қ-сонли қарорига 1-илова

Тумандаги тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-курилиш машиналари ва трактор тикамаларини 2017 йил йиллик даврий мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси

Т А Р К И Б И

1.Хўжанов С.                         -Давлат техника назорати иниспекцияси  инспектори, комиссия раиси.

2.Собиров Н.                          -туман Қишлоқ  ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари, комиссия котиби.

                                               Комиссия аъзолари:

3.РўзиқуловН.                        -“Пахтачиагротехсервис” МЧЖ раиси.

4. Санақулов Қ.                      -туман МТП ДАЖ ходими.

5. Абсанов Ғ.       -туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими.

Тумани ҳокимининг 2017 йил  23 февралдаги

№286-К- сонли қарорига 2-илова

Тумандаги тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-курилиш машиналари ва трактор тикамаларини 2017 йил йиллик даврий мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

Г Р А Ф И Г И

Т/Р

Корхона, ташкилот, ММТП, фермер хўжаликлар номи.

Техник кўрикдан ўтказиш санаси

Техник кўрик ўтказиш вақти.

1

Нодим-Зиёвуддин ММТП

10.02.2017-й.

10-00

2

Султонобод Пахтакор ММТП

11.02.2017-й.

10-00

3

Ш.Қаххаров шогирдлари ММТП

12.02.2017-й.

14-00

4

Оқтепа маъшали ММТП

12.02.2017-й.

10-00

5

Обод Дехқанобод ММТП

15.02.2017-й.

14-00

6

Бархаёт Қ.Ражабов ММТП

15.02.2017-й.

10-00

7

А.Аллаяров олтин далалари ММТП

16.02.2017-й.

10-00

8

Тош Кенжа таъмирчи ММТП

16.02.2017-й.

14-00

9

Янги Диёр ЖУТ ММТП

17.02.2017-й.

10-00

10

Ш.Назаров шогирдлари ММТП

18.02.2017-й.

10-00

11

Р.маҳманов Қурбонович ММТП

19.02.2017-й.

10-00

12

Наврўз Пўлатчи ММТП

19.02.2017-й.

14-00

13

Зиёдинн Санақул ММТП

20.02.2017-й.

10-00

14

Қарнабота ширкат хўжалиги

22.02.2017-й.

10-00

15

“Пахтачи агротехсервис” МЧЖ

23.02.2017-й.

10-00

16

МТП-ДАЖ

23.02.2017-й.

14-00

17

“Кимёхимоя” АЖ туман филиали

24.02.2017-й.

10-00

18

Фермер хўжаликлари

25.02.2017-й.

27.02.2017-й.

10-00

19

Ишлаб чиқариш корхоналари

28.02.2017-й.

01.03.2017-й.

10-00

20

Бошқа корхоналар

02.03.2017-й.

04.03.2017-й.

10-00

21

Шахсий техникалар ва хусусий корхоналар

04.03.2017-й.

10.03.2017-й.

10-00

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM