Матбуот анжумани: Инсон саломатлигига та'сир этувчи хавфли омилларни бошқариш, тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш борасида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ҳақида.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан, тиббиётнинг барча соҳаларини жадал ривожлантириш, фаолиятни тубдан такомиллаштириш, истиқболли режаларни белгилаш бўйича салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, ўтказилган профилактик, эпидемияга қарши ҳамда мақсадли эмлаш тадбирлар натижасида, айрим касалликлар тугатилди, кўплаб касалликлар динамикасида кескин пасайиш кузатилди.

2022-йилда  аҳоли ўртасида юқумли касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ҳамда юқумли касалликлар бўйича хавфни эрта аниқлаш мақсадда  бактериология ва паразитология лаборатория таҳлилари асосида ишлар  олиб борилди. Улар тўлиқ тиббий асбоблар ва диогностикумлар билан таъминланди.

Туман СЕО ва ЖС бўлими томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида  туман худудда ўта хавфли юқумли касалликлар қайд этилмади. Мавжуд 60 турдаги юқумли касалликлардан   21 туридаги юқумли касалликлар рўйхатга олинди.

Бўлим томонидан барча қайд этилган  касаллик ўчокларида эпидемиологик суриштириш ишлари ва якунловчи дезинфекция тадбирлари олиб борилди.

Ўз вақтида ўтказилган эпидемияга қарши тадбирлар натижасида аҳоли ўртасида трихофития, қўтир ва сил касаликларининг  оилавий ҳолатда қайд этилишини олди олинди.

 2022-йилда 2 ёшгача бўлган болалар 13 хилдага бошқариладиган юқумли касалликларга қарши эмланди:

  1. Бундан ташкари эпидемиологик кўрсатмага асосан тумандаги 2800 нафар уқитувчилар, 1540 нафар мактабгача таълим ташкилоти ишчи ходимлари, 5200 нафар мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ва 1450 нафар тиббиёт ходимлари грипп касаллигига  қарши давлат маблағлари ҳисобидан эмланди.
  2.  Республика санитария эпидемиология осойишталик хизматининг  амалий ёрдами  билан  180 нафар  қон билан боғлиқ ишларда  ишловчи тиббий ходимлари вирусли гепатит Б га қарши эмланди.
  3.   Тумандаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронлиги бор оилаларнинг 260 нафар 10 ёшгача  бўлган болалари вирусли гепатитнинг А турига қарши бепул давлат маблағлари ҳисобидан  эмланди. Шунингдек вирусли гепатит А касаллиги болалар ўртасида кўплаб қайд этилаётганлиги ва касалликнинг  олдини олишнинг энг самарали усули эмлаш эканлигини  ҳисобланиб тумандаги 550 нафар болалар ота оналар  томонидан вакцина марказларидан вакциналар харид  қилиниб эмланди.

 Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари олиб борилиб  64% аҳоли бустер дозаларда ва 28 % аҳоли коронавирусга қарши ревакцинатсия эмлаш дозаларини олди.

2022 йилда бошқариладиган ва коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорлик сақланиб қолинди.

 Туманда аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш ва ботулизм касаллигини  олдини олиш мақсадида   58 та озиқ -овқат ишлаб  чиқарувчи корхоналар,      92 таси умумий овқатланиш корхоналари , 85 та савдо  объектлар  руйхати шакиллантирилиб санитария назорати ўрнатилди.

Бўлим томонидан  маҳаллабай ишлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги ПФ-33-сонли “Маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш” фармони ижросини таъминлаш мақсадида туман СЕО ва ЖС бўлими  2022 йил 5-апрелдаги №14 У сонли буйруқ ишлаб чиқилди ва буйруқ асосида ходимлар маҳаллаларга бириктирилди. 4 та секторга жами 16 та ходим бириктирилди. Туманда 59 та маҳалла, 31477 та хонадон бўлиб 16 та бириктирилган ходимлар томонидан кунлик ишлар олиб борилан. 2022-йил давомида   59 та маҳалла тўлиқ ўрганилган бўлиб, жами ўрганилган хонадонлар сони 29486 тани ташкил этади.Ўрганишлар натижасида  2255 та аниқланган камчиликлар бўйича тавсиялар берилди. 

    Болалар ўртасида паразитологик касалликларни олдини олиш мақсадида жами 41888 та лаборатория текширувлари ўтказилган шундан 495 нафар болаларда паразитар  касаллик аниқланган. Шундан 242 тасида геминалипидоз, 253 тасида энтирабиоз аниқланган.

Касаллик аниқланган болалар ўз вақтида даволаниши ва қайта текширувдан ўтиши кераклиги ота оналарга тушунтирилди.

Туманда безгак касаллигини олдини олиш мақсадида ҳам профилактик тадбирлар ўтказилиб келиниб 3 кундан ортиқ иситма қилган 572 нафар   беморлардан қон олиб текширилган. Текшириш натижаси бўйича безгак касаллиги аниқланмаган.

Бундан ташқари  безгак бўйича нохуш ҳудудларда  бўлиб келган 29 нафар фуқаролар профилактик мақсадда безгакга қарши текширилган.

Бактериологик лаборатория томонидан 2022-йилда  жами 10775 та бактериологик текширувлар ўтказилган бўлиб, шундан диогностик мақсадда 249 та, профилактик мақсадда  4058 та, санитария бактериологик текширувлар 6448 та ўтказилган.

 Озиқ - овқат маҳсулотлари 418 та текширилган бўлиб шундан   14 та талабга жавоб бермайдиган намуналар аниқланган. Ушбу намуналар тегишли тартибда исътемолдан олиниб йўқотилган.

 

Лаборатория томонидан  742 та ичимлик сув текширилган бўлиб 64  таси санитария  нормаларидан юқори  эканлиги  аниқланди. Аниқлаган намуналар асосида туман сув оқава  ташкилотига санитария талабномалар берилган ҳамда ҳамкорликда сув тармоқларида ревизиялар ўтказилган ва барча нуқталардан қайта намуналар олинган.

        Дезинфекция бўлимига   2022-йил давомида  юқумли касаллик ўчоғларида якуний дезинфекция тадбирларини ўтказиш учун жами 875 та буюртма тушган бўлиб улардан 38 таси МТМларидан, 62 таси мактаблардан ва 13 таси бошқа жамоалардан тушган. Барча буюртмалар бўйича  дезинфекция ишлари тўлиқ ўтказилди. 

       Бу каби санитария- эпидемиологик тадбирлар давом этиб келинмоқда.

 

 

 

Туман санитария-эпидимиологик осойишталик

ва жамоат саломатлигини бўлим бошлиғи:                                                    М.Расулов

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM