Қурол муомаласи соҳасидаги ўзгаришлар билан танишмисиз?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Маълумки, Республикамизда қурол муомаласи билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида тартибга солинган бўлиб, унга мувофиқ ўқотар қурол билан бир қаторда пневматик, тиғли совуқ, улоқтириш, сигнал берувчи, ўзини ўзи ҳимоя қилиш ва бошқа қурол турлари муомаласига ҳам алоҳида тартиблар белгиланган.
Жумладан, Қонунга асосан оғиз қисмидаги қуввати 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуроли ва оғиз қисмидаги қуввати 3 жоулдан юқори бўлган пневматик спорт қуроли, ўзини ўзи ҳимоя қилиш (газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар, электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалар) қуролларига эгалик қилиш ички ишлар органининг рухсатнома ҳужжатлари асосида амалга ошириши белгиланди.


Ушбу турдаги қуролларнинг жисмоний ва юридик шахслардаги муомаласига оид тартиб-таомилларни белгиловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 810-сон Қарори жорий йилнинг 27 март кунидан бошлаб кучга кириши муносабати билан зудлик билан қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди, жумладан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 810-сон Қарорининг 2-бандига асосан, қарор кучга кирганидан кейин уч ой ичида “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслардаги мавжуд пневматик қуроллар ички ишлар органида рўйхатига тўлиқ қўйилиши лозимлиги белгиланган.
2. Барча  шаҳар-туман ички ишлар органлари раҳбарлари юқоридаги Қонун ва Ҳукумат қарорининг мазмун-моҳиятини ўзлаштирган ҳолда қўл остидаги ходимларини ушбу йўналишда малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлари белгиланди.
Бунда алоҳида эътибор, қуролларнинг, айниқса янги турдаги муомаласига янгидан тартиб ўрнатилган қуролларнинг таснифланишига, уларни расмийлаштириш тартиб-таомилларига, эндиликда қурол-яроғ муомаласи соҳасида кўрсатиладиган давлат хизматлари пуллик тартибда амалга оширилиши белгиланганлигига қаратилган.
3. Жисмоний ва юридик шахсларга фуқаровий ва хизмат қуролларининг муомаласига доир тартиб-таомилларини белгиловчи қарорнинг мазмун-моҳиятини ва амалий аҳамиятини, маъмурий ва жиноий жавобгарлик оқибатларини етказиш, аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб, туман миқёсида “Қурол муомаласи бўйича тарғибот-ташвиқот долзарб ойлиги” тадбири ўтказилмоқда;
Тарғибот-ташвиқот ойлигини ўтказишда жисмоний ва юридик шахсларга қуйидагилар етказилишига алоҳида эътибор қаратилган:
3 (уч) ой давомида фақат оғиз қисмидаги қуввати 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуроли ва оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори бўлганлар пневматик спорт қуроли ички ишлар органига рўйхатга (ушбу параметрлардан паст бўлган пневматик қуроллар ва уларнинг ўқ-дориларига рухсатнома талаб қилинмайди) қўйилиши шартлиги;
жисмоний ва юридик шахслардаги пневматик қуролларнинг параметрларини аниқлашда ушбу қуролга “Ўзстандарт” агентлиги томонидан берилган сертификати ёки ички ишлар органининг эксперт-криминалистика бўлимлари томонидан берилган маълумотлар асос бўлишлиги;
бунда агар жисмоний ва юридик шахсларда мавжуд пневматик қуролларнинг ҳужжатлари умуман бўлмаганда, ушбу қуролларнинг параметрларини аниқлаш ҳамда ички ишлар органига рўйхатга қўйиш учун вақтинча олиниши ҳамда эксперт-криминалистика бўлимларига топширилиши мажбурийлиги;
пневматик ов қуроллари сифатида рўйхатга қўйишда фуқаролик қуролларининг умумий тартиб ва талаблари асосида амалга оширилиши;
пневматик спорт қуроллари фақат ушбу турдаги спорт турлари билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларга расмийлаштирилиши ва спорт объектларида сақланиши шартлиги;
шу билан бирга, ўзини ўзи ҳимоя қилиш (газли қурол ва электрошок қурилмалари) қуроллари ҳам ички ишлар органининг алоҳида рухсатномалари асосида сотиб олиниши ва сақланиши белгиланганлиги;

бунда уларга рухсатнома олиш учун асос (жисмоний ва юридик шахсларда бундай қурол мавжуд бўлганда) “Ўзстандарт” агентлиги томонидан берилган сертификати ҳамда махсус дўкондан харид қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар бўлади.
4. Ички ишлар органи ходими пневматик ов ёки спорт қуроли сифатида рўйхатга қўйиш учун жисмоний ва юридик шахсларда мавжуд пневматик қуролларнинг параметрларини тасдиқловчи “Ўзстандарт” агентлигининг сертификати ёки ички ишлар органининг эксперт-криминалистика бўлимлари томонидан берилган маълумотномалар бўлганда, қуйидагиларни олиши шарт:
а) шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, яшаш гувоҳномаси);
б) биринчи марта қуролни (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно) олаётган фуқаролар учун - овчилар жамоат бирлашмаси томонидан (ов қуролини олиш учун) ҳамда отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан (спорт қуролини олиш учун) қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини билиш юзасидан текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
в) қуролга (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно) эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий хулоса;
г) овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси (ов қуролини олиш учун);
д) овчилар жамоат бирлашмасининг тавсияномаси (оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш учун);
е) отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган, спорт қуролидан фойдаланиш билан боғлиқ спорт тури кўрсатилган спортчи гувоҳномаси (спорт қуролини олиш учун);
ж) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
(Маълумот учун: йигирма бир ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини ҳамда ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини олиш ҳуқуқига эга).
5. Ички ишлар органи жисмоний ва юридик шахслардаги ички ишлар органида рўйхатга қўйилиши талаб қилинадиган пневматик ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролларини реестри Қарорнинг 8-бобида белгиланган тартибда қатъий юритилади ҳамда ҳар бир расмийлаштирилган рухсатномалар вилоят ИИБ Тезкор-маълумотлар бўлимига ҳисобга қўйиш учун киритилади.
6. Тезкор-маълумотлар бўлими Қонун ва Ҳукумат қарори талабларидан келиб чиқиб мавжуд ахборотлар базасидаги “Ружьё” ахборот-қидирув дастурига керакли ўзгартиришлар киритилишини таъминлайди.
7. Вилоят эксперт-криминалистика бўлими белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслардаги пневматик қуролнинг ҳужжатларини, қурол ва унинг патронларини қабул қилиб, уларнинг параметрларини аниқлаш мақсадида назорат тартибида отишни ўз вақтида амалга оширади.
Мазкур топшириқлар билан белгиланган тадбирлар ўз вақтида ва тўлиқ ташкиллаштирилишини таъминлаш, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ва профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, белгилаб берилган талаблар ва тартиб-қоидаларни етказиш вазифаси Ички ишлар бўлимларига юклатилган.

 

Пахтачи туман ички ишлар бўлими

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM