Қурбон ҳайити муносабати билан туман ҳокими табриги

Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар!

Туманимиз аҳолиси бутун дунё мусулмонлари билан биргаликда катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан сизларни, гўзал диёримиздаги барча мўминларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.

Бутун дунёда Каронавирус балоси ҳукм сураётганлигига қарамасдан барчани кўзида эл-юртимизга хос бўлган меҳр-мурувват, шафқат ва саховат туйғулари яққол намоён бўлмоқда.

Азиз тумандошлар шундай ажойиб, дилларда софлик туйғуларини янада оширувчи Қурбон ҳайити байрамини карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, оиламиз бағрида ўтказайлик!
Келаси йилларда ушбу муборак айёмни одатдагидек кутиб олиш барчамизга насиб этсин!

Қадрли тумандошлар!

Барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман.
Хонадонларимиздан хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Пахтачи туман ҳокими М.Хамдамов