Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунининг аҳамияти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 

Қонуннинг қабул қилиниши маъмурий тартиб-таомиллар ягона принциплари ва қоидаларини ўрнатиш, қонун устуворлигини, маъмурий органлар билан муносабатларда юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган.  

 Бошқача айтганда, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида” Қонун давлат хизматлари кўрсатишнинг (масалан, рўйхатдан ўтказиш, фаолиятни лицензиялаш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, маҳсулотни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш) ягона тартибини белгилайдиган ва уни фойдаланувчилар учун тушунарли ва қулай қилувчи ҳадли норматив ҳужжат ҳисобланади.

 Маъмурий тартиб-таомиллар билан тартибга солинган маъмурий ишларни кўриб чиқиш, маъмурий ҳужжатни қабул қилиш, шунингдек уни қайта кўриб чиқиш жараёнлари маъмурий иш юритиш асносида амалга оширилади.

 Маъмурий иш юритишда:

  маъмурий орган;

адресат – қабул қилинаётган маъмурий ҳужжат унинг номига қаратилган шахс;

учинчи шахс – маъмурий ҳужжат билан унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилинадиган шахс иштирок этади.

            Маъмурий ишнинг ҳал қилинишига кўмаклашадиган шахслар (гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва бошқалар) маъмурий иш юритишга маъмурий орган томонидан ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахслар ташаббуси билан жалб қилинади.

Қуйидагилар маъмурий иш юритишни бошлаш учун асос бўлади:

            манфаатдор шахснинг аризаси (шикояти);

            маъмурий органнинг аризаси.

 Қонун билан маъмурий органга топшириладиган ариза шакли ва мазмунига асосий талаблар ўрнатилган.

Лойиҳага биноан ариза берувчидан қонунчиликда кўзда тутилмаган ахборотни ёки ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш, шунингдек унга илова қилинаётган ҳужжатларга талаблар қўйиш тақиқланади.

Қонун билан маъмурий ишни ҳал қилишнинг энг кўп муддати ўрнатилган – ариза рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 30 кун. Истисно қилинадиган ҳолатларда муддат маъмурий орган томонидан узайтирилиши мумкинлиги назарда тутилган.

  Маъмурий, процессуал ҳужжатлар ёки маъмурий ҳаракатлар, шунингдек маъмурий ҳужжат қабул қилинишини рад этиш ёки у тегишли муддатда қабул қилинмаслиги устидан шикоят бериш имконияти ўрнатилган. Кўрсатилган ҳуқуқ қабул қилинган маъмурий ҳужжат тўғрисида хабарнома олинган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида юқори турувчи маъмурий органга шикоят бериш йўли билан манфаатдор шахс томонидан рўёбга чиқарилади. Маъмурий шикоят бўйича қарор бир ой мобайнида қабул қилиниши мумкин. Маъмурий шикоят бўйича қабул қилинган қарордан норози бўлган шахс суд тартибида унинг устидан шикоят бериши мумкин.

Қисқача қилиб айтганда қонунда маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий принциплари, маъмурий иш юритиш, маъмурий ҳужжатни қабул қилиш ва уни ижро этиш тартиби, шунингдек мазкур ҳужжатлар устидан шикоят қилиш таомиллари акс эттирилган.

Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти Ш.Хидиров