Боғчаларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда

Пахтачи туманидаги бунёдкорлик ишлари болалар боғчаларида ҳам олиб борилмоқда.
Туман ҳокими М.Хамдамов тумандаги болалар боғчаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.
Пахтачи тумани 1-сектор ҳудудидаги 120 ўринли 25-МТТда “Бек Транс Навоий” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари амалга оширилмоқда

“Қурувчи бунёдкор дизайн сервис” МЧЖ томонидан 18-МТТда тўсиқ девор қурилиши ва сувоқлаш электр ишлари, ички сувоқ ишлари , том ишлари тўлиқ бажарилган.

Тинчлик маҳалласидаги фаолиятсиз мактабгача таълим муассасасида
“Мадина савдо белгиси” хусусий корхонаси томонидан тўсиқ девор қурилиши, бинонинг бир қисмида том ёпишилари бошланган.
3-сектор ҳудудидаги 120-ўринли 17-МТТ
“Мадина савдо белгиси” хусусий корхонаси томонидан бинода электр, ички ва ташқи сувоқ ишлари, том ёпиш ишлари, янги ошхона биносида ғишт териш ишлари бажарилмоқда.