Пахтачининг чекка Истиқбол маҳалласи йўли асфальт бўлди

Пахтачи тумани Истиқбол маҳалласида яшовчилар Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Оқбўтаевич, Пахтачи тумани ҳокими Музаффар Язданқулович ва вилоят йўл қурилиш корхонаси раҳбари Қаҳрамон Ҳасановлардан чексиз миннатдор!
"Сизларга каттакон раҳмат! Дунё тургунча туринг! Яратган Сизларни ҳар ишда қуллаб ўз паноҳида асрасин!" деб дуо қилишмоқда Истиқболлик отахонлар.
Пахтачи тумани Истиқбол маҳалласи йўлларини асфальтлаш ишлари куни кеча якунланиб, мана бугун маҳалла аҳли равон кўчаларда бехавотир қатнашмоқда.