Маҳсулотингизни сотишда www.cooperation.uz сайтидан фойдаланинг!

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига қаратилган ушбу тадбирнинг яна бир катта янгилиги – бу Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Электрон кооперация биржаси – www.cooperation.uz портали тақдимотидир.
– Вазирлик ҳузурида Электрон кооперация биржаси – www.cooperation.uz порталининг ишга туширилиши ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачилар учун энг қулай электрон майдон бўлди, – деди Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация биржаси портали мас’ул ходими Фаррух Хўжамқулов. – Ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини шу портал орқали ҳеч қандай оворагарчиликсиз сотиш имкониятига эга бўлади. Буюртмачи танлаган маҳсулотига зарур тугмачани босиб, электрон буюртма беради. Ишлаб чиқарувчи ва буюртмачи ўртасида электрон алоқа воситасида электрон шартнома вужудга келади. Айнан бу жараёнлар ҳаммаси дастур асосида пухта ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчи ва буюртмачи ўзининг таклиф ҳамда эътирозларини билдириши ҳам мумкин. Буюртма бериш компютер ва телефон орқали амалга оширилади.
Ҳурматли тадбиркор сизда маҳсулотингизни сотишда ёрдам берувчи www.cooperation.uz сайтига ташриф буюринг!
Сайтга кириш тадбиркорлик субектларининг электрон калитлари орқали амалга оширилади.

Пахтачи тумани тадбиркорларига маълумот учун тел: 94-374-74-72, 93-431-67-66

Имкониятни қўлдан бой берманг!!!