Ҳурматли фуқаро сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

2020 йил Пахатчи туман махаллий бюджет 1 чорак даромадлар ортириб бажарилган қисмининг 10 фоизи миқдори 61 794 690 сўмни ташкил этади.

Ушбу маблағни жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишида Сизнинг иштирокингизни сўраймиз.

Бунинг учун Сиз openbudget.uz сайтида “Ташаббусли бюджет” ҳаволаси орқали вилоятимиз ва туманимиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган тадбирларга овоз беришингиз ёки овоз бериш саҳифасининг қуйи қисмида жойлашган “фикрингизни қолдиринг” тугмаси орқали ўз таклифингизни қолдиришингиз сўралади.

Тадбирга овоз бериш ёки таклиф бериш давомийлиги 2020 йил 2 майдан 2020 йил 20 майга қадар давом этади.

Шу муносабат билан Сиздан, тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Пахтачи тумани молия бўлими Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM