МАМЛАКАТИМИЗ АҲОЛИСИ ҚИЗҒИН СИЁСИЙ ТАДБИРГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Албатта, аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар уларни рўйхатга олиш асосида олинади. Шунга қараб ўтмиш ва бугун ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни фаразлаш мумкин. Шунингдек бу аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумот олишнинг ягона манбаи ҳамдир.

Бундай жараёнлар қадимги Греция, Вавилон, Месопотамия, Рим, Хитой, Япония, ва Мисрда ўтказилган. Лекин бу аксар ҳолларда солиқ йиғиш, яъни бож олиш ҳамда харбий мақсат учун қаратилиб, фақат эркаклар рўйхатга олинган.

Аҳолини расмий рўйхатга олиш 1970 йил йил АҚШда, кейинчалик 1800 йил Швеция ва Финляндияда, 1801 йил Ангилия, Дания, Норвигия, ва Францияда ўтказилган. Аммо бу узоқ муддатга чўзилган. Масалан, АҚШда аҳолини рўйхатга олиш ишлари 18 ой давом этгани ҳақида маълумотлар бор.

XIX асрга келиб, аҳолини рўйхатга олиш кенгайди. Европа мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилиб бу борада илмий дастурлар ишлаб чиқилди. Хусусан, XIX аср охирида дунё аҳолисининг 21 фоизи рўйхатга олинган бўлса, XX аср бошида 54 фоиз аҳоли рўйхатдан ўтказилган. Иккинчи жаҳон урушидан кений 151 та давлатда, 1965-1974 йиллар 179 та давлатда аҳоли рўйхати ўтказилган.

Буюк Британияда 1920 йили Қўшма Қиролликда аҳолини рўйхатга олиш қонуни қабул қилинган. Мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда, одатда, апрел ойи ўтказилади.

АҚШ Конститутциясининг 1-моддасида “Вакиллар палатасидаги жойлар ва тўғридан-тўғри солиқлар Иттифоққа кирувчи штатлар бўйича уларнинг аҳолиси сони асосида тақсимланади. Аҳолининг амалдаги сони Қўшма Штатлар Конгресси биринчи мажлисидан кейин уч йил мобайнида, кейин ҳар ўн йилда мунтазам ҳисоблаб чиқилади” деб қайд этилган. Бу каби ҳолат Полшада ҳам мавжуд бўлиб, бунга давлат аҳамиятига молик тадбир сифатида қаралади.

ҲОЗИР ДЕЯРЛИ БАРЧА ДАВЛАТЛАРДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йил ўтказилган бўлиб, бу оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам берган. 1926,1939,1959,1970,1979, ва 1989 йиллар ҳам аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган. Аммо мустақилликдан сўнг бу каби ишлар бажарилмаганди.

Президентимизнинг 2019 йил 5 фавралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш конципсияси тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида алоҳида банд сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.Қонун лойиҳасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсади, тартиби, даври ва муддатларини аниқлаш, унда замонавий технология ва услуб асосида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларни ушбу жараёнга қатнашиши учун жараёнларга қатнашиши учун аниқ механизимлар ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш манбаларини белгилаш, якуний натижаларини амалга ошириш учун ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни келтириб ўтиш назарда тутилган.

Узоқ йиллар юртимизда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмагани боис, аҳоли сони, ёш-жинс таркиби, ҳудудий жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик ўзгаришлар борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 5 февралдаги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепцияси” тасдиқланди.

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM