“Армия ва ёшлар”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 9-январь куни Пахтачи туманида Ўзбекиситон Республикаси Қуроли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Пахтачи туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Пахтачи тумани мудофаа бўлими, Пахтачи туман халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи Пахтачи туман Кенгаши ва БЎСМ ҳамкорлигидаги “Армия ва ёшлар” шиори остидаги туркум спорт мусобақаларига старт берилди. Иштирокчилар уч кун, 11-январ санасигача спортнинг югуриш марафони, спротнинг армрестленг, тош кўтариш турлари бўйича ўзаро беллашишади.

Спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси мадҳиясини ижро этиш билан бошланди. Мусобақаларни спорт фахрийси Тоир Тўхтапўлатов кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, туман ҳокимлигининг ижтимоий масалалар бўйича мутахассиси Ф.Иргашев ҳам нутқ сўзлаб, мусобақалар иштирокчиларига омад тилади.

Мусобақаларнинг очилиш маросимида спортнинг қўл жанги, таэквондо ва бадиий гимнастика турлари билан шуғулланувчи ёшлар ўзларинг маҳоратларини кўргазмали чиқишларида намоиш этишди.

Бугун спортнинг армрестленг ва тош кўтариш турлари бўйича мусобақалар бошланди.

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM