Бугун туманнинг 1-сектори раҳбари Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов сектордаги “Қўшҳовуз” маҳалласида яшовчи фуқаролар билан учрашди.
Учрашув давомида уларни ўйлантираётган муаммолар ҳақида мулоқот ўтказилди. Мулоқот давомида туман ҳокими аҳолини фарзанд тарбияси, ҳовли ва кўчаларни ободонлаштириш ишларида эътиборли бўлишга, коммунал ва солиқ тўловларининг тўланишида тартибли, интизомли бўлишга чақирди.