“Зарарли одатлар умр кушандаси” шиори остида оммавий тадбир бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан барча тиббиёт ва тиббий таълим муассасаларида доимий иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари, ҳафтанинг шанба куни ходимларнинг жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда иштирокини назарда тутадиган “Саломатлик куни” ни ўтказиш режалаштирилди.

Ҳафтанинг ҳар бир куни маълум бир шиор остида соғлом турмуш тарғиботи тадбирлари ўтказилиши белгиланди.

Бугун 7-сентябрь шанба куни эса жисмоний фаоллик бўйича “Зарарли одатлар умр кушандаси” шиори остида оммавий тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу оммавий тадбирда тиббиёт ходимлари билан ҳамкор ташкилотларнинг кўнгилли ходимлари иштирок этишди.

2015-2024 © Хокимият Пахтачийского района. Разработан в: SAKTRM