Пахтачи туман ҳокими Музаффар Хамдамовнинг қурилиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклаган нутқи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳурматли қурувчилар!

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида” ги Фармонига кўра, август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимларининг касб байрами сифатида нишонланади.

Сиз, азизларни – туманимиз қурилиш соҳасини равнақ топтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча тумандошларимизни касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

“Обод қишлоқ”, “Обод марказ” Давлат дастурлари доирасида ишлаб чиқилган режалар асосида қисқа муддатда 10 та мактаб, 14 та мактабгача таълим, 1 та соғлиқни сақлаш муассасаси ва 2 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари, кўплаб кўча ва майдонлар, жамоат масканларида катта қурилиш ишлари олиб борилаётганида кўриш мумкин.

“Обод қишлоқ” дастури бўйича жорий 2019 йилда туманимизда 3 та “Бурқут”, “Тараққиёт” ва “Шамсназар” қишлоқларида таъмирлаш, ичимлик суви, электр, табиий газ тармоқлари, ички йўллар, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланиб, якунланиш арафасидалиги албатта қувонтиради.

Бу йил намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган 20 та арзон намунавий уйлар, тўрт қаватли 24 хонадонли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари қурлишида “Мадина савдо белгиси” хусусий корхонаси, “Мовий гумбаз”, “Бек транс” ва “Ремит Пласт” каби курилиш фирмаларининг профессионал малакаси, билим ва тажрибаларига, юксак маҳоратларига тасанно айтамиз.

Ишонаман, қўли гул, азм-у шижоатли қурувчилар бор билим ва тажрибаси, куч ва имкониятларини сафарбар этиб, бундай улуғвор вазифаларни албатта шараф билан адо этадилар.

Азиз ва муҳтарам қурилиш соҳаси ходимлари!

Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга файз-у барака тилайман.

Музаффар Хамдамов,

Пахтачи тумани ҳокими

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM