Чоршанба – ёнғин профилактикаси куни

Жорий йилнинг 31-июль чоршанба куни Пахтачи туман ФВБ ЁХБ бошлиғи, лейтенант Элёр Қаршиев бошчилигида “Чоршанба - ёнғин профилактикаси куни” муносабати билан туман ФВБ лейтенанти Э.Бойзаков, инспектор сержант Руслан Тўхтаев ва “Жасорат” ёнғинга қарши курашиш бўлими ходимлари Ф.Алавхонов, Ж.Ибрагимов ва О.Эшпулатовлар тумандаги 7-МТТ, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Пахтачи деҳқон бозори ва “Жаҳонобод” маҳалласининг аҳоли хонадонларини ёнғин хавфсизлиги ҳолатини текшириб кўришиб, тарғибот ва ёнғин хавфсизлиги мавзусида тушинтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги катта мажлислар залида тумандаги барча 59 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари билан йиғилиш ўтказилиб, тушинтириш ишлари олиб борилди.

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM