“Бурқут” маҳалласи Пахтачи туманининг обод қишлоқларидан бирига айланмоқда

Бугун эрта тонгдан Пахтачи туман ҳокими М.Ҳамдамов раҳбарлигида ҳоким ўринбосарлари ва туман ташкилот раҳбарлари Бурқут маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиришди.

Бурқут маҳалласида 408 та хонадон, 596 та оилалар мавжуд бўлиб, 2008 нафар аҳоли яшаб келмоқда. Бурқутда 4,2 км узунликдаги кўча ва йўлларни асфальтлаш, 11 та кўчада аҳоли қатнови учун пиёдалар йўлаклари ётқизиш ишлари бошлаб юборилган. Янги маҳалла биноси, янги мактабгача таълим муассасаси қурилиши ишлари авж олган. Мактаб ва қишлоқ врачлик пункти таъмирланмоқда. 6 та намунавий уй-жой қурилмоқда. Маҳалладаги мавжуд қабристон атрофи замонавий кўринишдаги темир панжаралар билан ўралиб, дарвоза ўрнатилмоқда.

Шунингдек, маҳаллада3 та автобекат, маиший ва савдо дўконлари ҳам қурилади.

Ободонлаштириш ишларида маҳалланинг барча фуқаролари иштирок этишмоқда.