Янги оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Жорий 2019 йилнинг 1 июн куни туманнинг Тошкўприк маҳалласида тадбиркор М.Омонова томонидан ташкил этилган янги 25 ўринли барча қулайликларга эга бўлган “Асадбек” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосарлари Ж.Болтаев, М.Мирзаева, Халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари, кекса нуронийлар иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Болтаев сўзга чиқиб, маҳалла аҳолисини ушбу янги муассаса очилиш маросими билан муборакбод этиб, юртимизда ёш авлод келажаги йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди.