Пойтахтдаги Пахтачиликлар билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 апрел куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Пахтачи туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокидаги учрашувда 200 нафарга яқин Пахтачилик талабалар ҳамда Тошкент шаҳрида турли соҳаларда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган пахтачилик фуқаролар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими В.Рахимов барча талабалар билан мулоқjт олиб борар экан, уларни туман ривожига ҳисса қўшишга, ватанимиз тараққиёти йўлида ҳормай-толмай ишлашга чақирди.

Учрашув қизғин мунозараларга бой тарзда, қизиқарли ва мароқли ўтди. Тадбирда олий таълим муассасалари битирувчиларига тумандаги бўш иш ўринлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM