Saytga o'zgartirish kiritilmoqda CTRL+F5 bosing

Пахтачида Бобоназаровлар хонадони энг озода оила деб топилди

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг март-апрель ойида “Озодалик ва ободлик” акцияси доирасида хонадонлардаги, таълим муасссаларидаги орасталик ишлари маҳаллалардаги мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Жойларда ободлик, тозаликнинг инсон ҳаётига таъсири, қизлар тарбиясидаги ўрни бўйича суҳбатлар, танловлар ўтказиб борилмоқда. Туманда ушбу акция доирасида “Энг ораста хонадон” танлови ҳам ўтказилиб, унда биринчилик Истиқлол маҳалласида истиқомат қилувчи Гулчеҳра Бобоназарова оиласига насиб этди. Таъкидлаш керакки, ушбу хонадон ҳакамларни нафақат орасталиги, балки китобга бойлиги билан ҳам ҳайратга солди. Ушбу хонадонда икки ярим мингта китобдан иборат шахсий кутубхона мавжуд эканлиги ҳакамлар эътиборини алоҳида жалб этди.