"Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида" туман ҳокимининг қарори

  

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ туманда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Туман ички ишлар бўлими (Х.Абдуҳамидов) белгиланган тартибда ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.
  2. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.

  1. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 март 30 июнгача; иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

  1. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорларда йиғим ундирилади.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий      техник           кўрикдан      ўтказилганлиги       учун   белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.

  1. Техник кўрикни ўтказиш жадвали 1-иловага;

техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия раиси (З.Турдиев)га: юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги

билдиришнома юбориш; техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш; техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва носозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин.

  1. Мазкур қарор «Пахтачи» газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 23 февралдаги 285-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
  4. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Эшдавлатов зиммасига юклатилсин.

 

             Туман ҳокими                                                                   В.Рахимов

Туман ҳокимининг 2017 йил 13 февралдаги

№373-Қ сонли қарорига 1илова

Тумандаги юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 

2018 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш

ЖАДВАЛИ

Тр

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар номи

ТВ*

сон и

Техник кўрикдан ўтказиш санаси

Техник кўрикдан ўтадиган манзил

биринчи марта

иккинчи марта

1

Р.Махманов-Қурбанович ММТП

6

01.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

2

Абдуллаев ДустмуродСултанович ф/х

9

03.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

3

Навруз-Пулатчи ММТП

4

05.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

4

Ш.Назаров-Шогирдлари ММТП

6

07.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

5

Янги-Диёр ЖУТ ММТП

5

09.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

6

Т.Кенжаев-Таъмирчи ММТП

2

12.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

7

Зиёвуддин-Санакул ММТП

1

14.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

8

А.Аллаяров Олтин- далалари

ММТП

2

16.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

9

Бархаёт-К.Ражабов ММТП.

5

19.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

10

Зиёвуддин Авто-Сардор х/к 

14

21.03.18 й.

18.09.2018 й

ЎЗ МАНЗИЛИ

11

«Зиёвуддин-Йуловчи-Транс»

МЧЖ

4

23.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

12

Обод-Дехконобод ММТП

2

26.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

13

Ш.Каҳҳаров Шогирдлари ММТП

1

28.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

14

Оқтепа ММТП

2

30.03.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

15

Пахтакор-Султонобод ММТП

3

02.04.18 й.

-

АГРОТЕХСЕРВИС МЧЖ

16

Нодим-Зиёвуддин ММТП

4

04.04.18 й.

-

АГРОТЕХСЕРВИС МЧЖ

17

Туман МТП ДАЖ

5

06.04.18 й.

 

АГРОТЕХСЕРВИС МЧЖ

18

Қора-қутон МЧЖ

42

09.04.18 й.

18.09.2018 й

АГРОТЕХСЕРВИС МЧЖ

19

“Қишлоқхўжаликкимё” туман филиали

2

11.04.18 й.

-

АГРОТЕХСЕРВИС МЧЖ

20

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими

1

16.04.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

21

Зиёвуддин нефтбаза

7

18.04.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

22

«Зиёвуддин-толаси» АЖ

8

20.04.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

23

Туман ДСНЭМ

3

23.04.18 й.

-

АГРОТЕХСЕРВИС МЧЖ

24

Матлубот савдо А.Ж

6

25.04.18 й.

-

АГРОТЕХСЕРВИС МЧЖ

25

Ёнилги саклаш омбори

1

27.04.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

26

ПЧ-11 хусусий корхонаси

11

30.04.18 й.

19.09.2018 й-

АГРОТЕХСЕРВИС МЧЖ

27

Қарноб ота ширкат хўжалаги

3

02.05.18 й.

-

ЎЗ МАНЗИЛИ

28

Жанубий кон бошқармаси

8

04.05.18 й.

 

АГРОТЕХСЕРВИС МЧЖ

29

№52-интернат мактаб

1

07.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

30

Солиқ инспекцияси

1

09.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

31

Турон МЧЖ.

3

09.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

32

Туман молия булими.

1

09.05.18 й.

 

 

33

УЗ-ДОН-ТУРК кушма корхонаси.

1

09.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

34

Туман хокимлиги.

3

09.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

35

Ватанпарвар МКТ.

14

11.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

36

Кишлок хужалиги коллежи

5

14.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

37

«Шердор» хусусий фирмаси.

6

16.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

38

«Гранит» ОАЖ.

19

18.05.18 й.

15.10.2018 й

Туман ЙХХГда

39

Курилиш коллежи.

1

21.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

40

Ободонлаштириш бошкармаси.

1

21.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

41

«Нуроний» жамгармаси.

1

21.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

42

«Бобохужа» х/фирмаси.

5

21.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

43

«Пахтачи» газетаси.

1

21.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

44

«Мехнат» к/корхонаси.

1

21.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

45

Пахтачителеком.

2

21.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

46

«Пахтачисут» МЧЖ.

24

23.05.18 й.

16.10.2018 й

Туман ЙХХГда

47

Олтин-Водий ТАБ.

1

23.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

48

Пахтачи-Родник к/к.

5

23.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

49

Марказий шифохона.

10

25.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

50

Ш.Каххаров-Пахта-Элита хужалиги.

1

28.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

51

«Бобур» МЧЖ.

1

28.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

52

«Шалола» х/ф.

1

28.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

53

«Курбонбобо» х/ф.

5

28.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

54

Туман АЙБ.

3

28.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

55

«Бегзод» х/ф.

1

30.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

56

«Хамкорлик» ф/х.

1

30.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

57

Урмон хужалиги.

1

30.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

58

Азиз х/ф.

2

30.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

59

Санжар х/ф.

1

30.05.18 й.

-

Туман ЙХХГда

60

Пахтачи ИКМК МЧЖ

1

01.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

61

Электронур.

1

01.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

62

Педогогика келложи.

1

01.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

63

Пахтачи Ветеринария булими.

1

01.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

64

Зиёвуддин-Ситора-Махсулоти х/к.

1

01.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

65

Алишер-Хакимбой-Дилрабо х/к.

3

04.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

66

Пахтачи туман газ.

 

04.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

67

Пахтачи-Чарм.

1

04.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

68

Барокот МЧЖ.

1

04.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

69

Бархаёт-ХААН.

3

04.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

70

Халим ф/х.

1

06.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

71

Зафар-Осиё МЧЖ.

1

06.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

72

Малхам х/ф.

2

06.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

73

Алишер газ сервис МЧЖ.

3

06.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

74

Ўзбекистон к/корхонаси.

1

06.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

75

Пахтачи-Дизель-Авто.

3

08.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

76

Илгор-Авто.

4

08.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

77

Агрокурилиштаъмирлаш.

2

08.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

78

Пахтачи-тайёрлов. (Заготконтора).

1

08.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

79

Озод жамоа корхонаси.

1

08.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

80

Арзи-Мардон Орзуси ф/х.

 

11.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

81

Агрохизмат ующмаси.

1

11.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

82

Жавохир-Б х/к.

1

11.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

83

Хайриобод ф/х.

1

11.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

84

Зиадин Унверсал Савдо.

1

11.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

85

Камолот Бекзод Гранд х/к.

1

13.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

86

Адолат ф/х.

1

13.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

87

Гаффор Эшдавлатов х/к.

1

13.06.18 й.

 

Туман ЙХХГда

88

Алишер х/ф.

3

13.06.18 й.

 

Туман ЙХХГда

89

Синдорбек-Сардор Д.

1

13.06.18 й.

 

Туман ЙХХГда

90

Галлакор ф/х.

2

15.06.18 й.

 

Туман ЙХХГда

91

Сарапан ф/х.

1

15.06.18 й.

 

Туман ЙХХГда

92

Ойнусха-Абдулла ф/х.

1

15.06.18 й.

 

Туман ЙХХГда

93

Сарбозор ф/х.

1

15.06.18 й.

 

Туман ЙХХГда

94

Одилов Амиртош ф/х.

2

15.06.18 й.

 

Туман ЙХХГда

95

Хайриобод газ нефть ф/х.

1

18.06.18 й.

 

Туман ЙХХГда

96

Зиёвуддин-Ишонч-Хамкор ф/х.

1

18.06.18 й.

 

Туман ЙХХГда

97

Юлдуз ф/х.

1

18.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

98

Жалол Тош Кенжа ф/х.

1

18.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

99

Омухта ем МЧЖ.

4

18.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

100

Пахтачи Усто.

2

18.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

101

Халк Банки.

1

18.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

102

Сув Насос таъмирлаш МЧЖ.

1

20.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

103

Мустакиллик ф/х.

1

20.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

104

Зиёвуддин-Нур ф/х.

1

20.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

105

Абдуназар ф/х.

1

20.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

106

Зиёвуддин-Ишонч-Савдо х/к.

1

20.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

107

Кора-Найман Пахтаси ф/х.

1

22.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

108

Мадина-Савдо белгиси.

3

22.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

109

Пахтачи автомобиль ф/х.

1

22.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

110

Очил кал ворислари х/к.

1

22.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

111

Ташкилий Савдо МЧЖ.

1

25.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

112

Зиадин мева савдо МЧЖ.

3

25.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

113

Зиадин савдо МЧЖ.

1

25.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

114

Мирзаев Шавкат Кенжаевич ф/х.

1

27.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

115

Шовки бобо ф/х.

1

27.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

116

ООО Финикс ИЧЖ.

1

27.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

117

Бойтуб Махсидин Р. МЧЖ.

1

29.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

118

Жураева Тожинор ф/х.

1

29.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

119

Пахтачи Мебель МЧЖ.

1

29.06.18 й.

-

Туман ЙХХГда

Жами

431

 

Изох: Тумандаги жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарорига мувофиқ 1 январ-31 август кунлари Пахтачи туман агротехсервис МЧЖда техник кўрикдан ўтказилади.

Туман ҳокимининг 2018 йил 13 февралдаги

373-Қ-сонли қарорига 2-ИЛОВА

Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

 З.Турдиев                       — Пахтачи туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори, комиссия раиси

                                    Аъзолари:

Ж.Комилов                     — Автомобил ва дарё транспорти агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ходими

Х. Рахматуллаев            — Пахтачи тумани Мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи

А.Абдурахмонов           — Туман “Ватанпарвар” кенгаши раиси 

З.Сафаров                      — “Кафолат суғурта” АЖ Пахтачи туман бўлими бошлиғи

368 kb

  

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM