Матбуот анжумани: Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш тўғрисида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 5-октябрдаги №799-сонли “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан Пахтачи тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 2023-йил январ-май ойларида жами 228 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилиниши режалаштирилган бўлиб, тумандаги корхона, ташкилотлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари буюртмасига асосан 222 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган.
2023-йил январ ойида 1 нафар фуқарога 1,5 млн, феврал ойида 1 нафар фуқарога 1,5 млн, март ойида 72 нафар фуқарога 73,8 млн, апрел ойида 74 нафар фуқарога        76,6 млн ва май ойида 74 нафар фуқарога 81 млн сўм, жами 234,4 млн сўм маблағ Республика жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ойлик маош сифатида тўлаб берилган.
Жумладан, секторлар кесимида тақсимланганда 1-секторда 56 нафар, 2-секторда 55 нафар, 3 секторда 53 нафар, 4-секторда 58 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган.

Пахтачи тумани камбағалликни 
қисқартириш ва бандликка 
кўмаклашиш бўлими бошлиғи                                               Б.Азизов

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM