Пахтачи тумани Наҳрипай маҳалла ҳудудида жойлашган 47-умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида мактаб ўқувчиларини олий ўқув юртларига йўналтириш мақсадида учрашув бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари ўқувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.