Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Пахтачи тумани ҳокими қарори

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ туманда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Туман Ички ишлар бўлими (Б.Санақулов) белгиланган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида (кейинги ўринларда матнда «ДЙҲХХ» деб юритилади) рўйхатдан ўтказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда «техник кўрик» деб юритилади) ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 март 30 июнгача;

иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 августда ўтказилади.

4. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорларда йиғим ундирилади.

Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.

5. Техник кўрикни ўтказиш жадвали 1-иловага;

техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия раиси (З.Турдиев)га:

юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориш;

техник кўрикни ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида иш вақтида, техник назорат постларида иш кунларининг кундузги ва тунги вақтларида ёки ҳафтанинг дам олиш кунларидан бирида ўтказиш;

техник кўрикдан ўтказишда техник жиҳатдан носоз деб топилган транспорт воситасининг, шунингдек техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг камчиликлари ва носозликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш вазифалари юклатилсин.

7. Мазкур қарор «Пахтачи» газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

9. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 13 февралдаги 373-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

10. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Бердиёров зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                 В.Рахимов

2019 йил 5 фераль, 666-Қ-сон

Туман ҳокимининг 2019 йил

“5” февралдаги 666-Қ сонли

қарорига 1-илова

Тумандаги юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг
2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш

ЖАДВАЛИ

 

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар номи

Техник кўрикдан ўтказиш санаси

Техник кўрикдан ўтадиган манзил

биринчи марта

иккинчи марта

1

“Р.Махманов-Қурбанович” ММТП

01.03.2019 й.

-

ўз манзили

2

“Абдуллаев Дустмурод-Султанович” фермер хўжалиги

03.03.2019 й.

-

ўз манзили

3

“Наврўз-Пўлатчи” ММТП

05.03.2019 й.

-

ўз манзили

4

“Ш.Назаров-Шогирдлари” ММТП

07.03.2019 й.

-

ўз манзили

5

“Янги-Диёр ЖУТ” ММТП

09.03.2019 й.

-

ўз манзили

6

“Т.Кенжаев-Таъмирчи” ММТП

12.03.2019 й.

-

ўз манзили

7

“Зиёвуддин-Санақул” ММТП

14.03.2019 й.

-

ўз манзили

8

“А.Аллаяров Олтин- далалари” ММТП

16.03.2019 й.

-

ўз манзили

9

“Барҳаёт-К.Ражабов” ММТП

19.03.2019 й.

-

ўз манзили

10

“Зиёвуддин Авто-Сардор” хусусий корхонаси

21.03.2019 й.

18.09.2019 й.

ўз манзили

11

«Зиёвуддин-Йўловчи-Транс» МЧЖ

23.03.2019 й.

-

ўз манзили

12

“Обод-Деҳқонобод” ММТП

26.03.2019 й.

-

ўз манзили

13

“Ш.Каҳҳаров Шогирдлари” ММТП

28.03.2019 й.

-

ўз манзили

14

“Оқтепа” ММТП

30.03.2019 й.

-

ўз манзили

15

“Пахтакор-Султонобод” ММТП

02.04.2019 й.

-

Агротехсервис МЧЖ

16

“Нодим-Зиёвуддин” ММТП

04.04.2019 й.

-

Агротехсервис МЧЖ

17

Туман МТП ДАЖ

06.04.2019 й.

-

Агротехсервис МЧЖ

18

“Қора-Қўтон” МЧЖ

09.04.2019 й.

18.09.2019 й.

Агротехсервис МЧЖ

19

“Қишлоқхўжаликкимё” туман филиали

11.04.2019 й.

-

Агротехсервис МЧЖ

20

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими

16.04.2019 й.

-

ўз манзили

21

Зиёвуддин неъфтбаза

18.04.2019 й.

-

ўз манзили

22

«Зиёвуддин-толаси» АЖ

20.04.2019 й.

-

ўз манзили

23

Туман ДСНЭМ

23.04.2019 й.

-

Агротехсервис МЧЖ

24

“Матлубот савдо” АЖ

25.04.2019 й.

-

Агротехсервис МЧЖ

25

Ёнилғи сақлаш омбори

27.04.2019 й.

-

ўз манзили

26

ПЧ-11 хусусий корхонасиси

30.04.2019 й.

19.09.2019 й..

Агротехсервис МЧЖ

27

“Қарноб ота” МЧЖ

02.05.2019 й.

-

ўз манзили

28

Жанубий кон бошқармаси

04.05.2019 й.

-

Агротехсервис МЧЖ

29

№52-интернат мактаб

07.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

30

Солиқ инспекцияси

09.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

30

“Турон” МЧЖ

09.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

32

Туман молия бўлими

09.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

33

“УЗ-ДОН-ТУРК” қўшма корхонаси

09.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

34

Туман ҳокимлиги

09.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

35

“Ватанпарвар” МКТ

11.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

36

Қишлок хўжалиги коллежи

14.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

37

«Шердор» хусусий фирмаси

16.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

38

«Гранит» ОАЖ

18.05.2019 й.

15.10.2019 й.

Туман ЙХХГда

39

Қурилиш ва коммунал хўжалик коллежи

21.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

40

Ободонлаштириш бошкармаси

21.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

41

«Нуроний» жамғармаси

21.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

42

«Бобохўжа» хусусий фирмаси

21.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

43

«Пахтачи» газетаси

21.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

44

«Меҳнат» хусусий корхонаси

21.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

45

Пахтачителеком

21.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

46

«Пахтачисут» МЧЖ

23.05.2019 й.

16.10.2019 й.

Туман ЙХХГда

47

“Олтин-Водий” ТАБ

23.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

48

Пахтачи-Родник хусусий корхонаси

23.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

49

Марказий шифохона

25.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

50

Ш.Қаххаров-Пахта-Элита хўжалиги

28.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

51

«Бобур» МЧЖ

28.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

52

«Шалола» хусусий корхонаси

28.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

53

«Курбонбобо» хусусий корхонаси

28.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

54

Туман АЙБ

28.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

55

«Бегзод» хусусий корхонаси

30.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

56

«Хамкорлик» фермер хўжалиги

30.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

57

Ўрмон хўжалиги

30.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

58

“Азиз” хусусий корхонаси

30.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

59

“Санжар” хусусий корхонаси

30.05.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

60

Пахтачи ИКМК МЧЖ

01.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

61

Электронур

01.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

62

Педогогика коллежи

01.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

63

Ветеринария бўлими

01.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

64

Зиёвуддин-Ситора-Маҳсулоти хусусий корхонаси

01.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

65

Алишер-Хакимбой-Дилрабо хусусий корхонаси

04.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

66

Пахтачи туман газ

04.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

67

Пахтачи-Чарм

04.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

68

“Барокот” МЧЖ

04.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

69

“Бархаёт-ХААН” МЧЖ

04.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

70

Халим фермер хўжалиги

06.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

71

“Зафар-Осиё” МЧЖ

06.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

72

“Малхам” хусусий корхонаси

06.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

73

“Алишер газ сервис” МЧЖ

06.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

74

Ўзбекистон х/корхонаси.

06.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

75

Пахтачи-Дизель-Авто

08.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

76

Илғор-Авто

08.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

77

Агроқурилиштаъмирлаш

08.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

78

Пахтачи-тайёрлов. (Заготконтора).

08.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

79

Озод жамоа корхонаси

08.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

80

“Арзи-Мардон Орзуси” фермер хўжалиги

11.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

81

“Агрохизмат” уюшмаси

11.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

82

“Жавохир-Б” хусусий корхонаси

11.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

83

“Хайробод” фермер хўжалиги

11.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

84

“Зиадин Унверсал Савдо”

11.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

85

Камолот Бекзод Гранд хусусий корхонаси

13.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

86

“Адолат” фермер хўжалиги

13.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

87

“Гаффор Эшдавлатов” хусусий корхонаси

13.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

88

“Алишер” хусусий корхонаси

13.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

89

“Синдорбек-Сардор” Д.

13.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

90

“Ғаллакор” фермер хўжалиги

15.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

91

“Сарапан” фермер хўжалиги

15.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

92

“Ойнусха-Абдулла” фермер хўжалиги

15.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

93

“Сарбозор” фермер хўжалиги

15.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

94

“Одилов Амиртош” фермер хўжалиги

15.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

95

“Хайриобод газ нефть” фермер хўжалиги

18.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

96

“Зиёвуддин-Ишонч-Хамкор” фермер хўжалиги

18.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

97

“Юлдуз” фермер хўжалиги

18.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

98

“Жалол Тош Кенжа” фермер хўжалиги

18.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

99

“Омухта ем” МЧЖ

18.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

100

Пахтачи Усто.

18.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

101

Халқ банки туман бўлими

18.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

102

“Сув Насос таъмирлаш” МЧЖ

20.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

103

“Мустақиллик” фермер хўжалиги

20.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

104

“Зиёвуддин-Нур” фермер хўжалиги

20.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

105

“Абдуназар” фермер хўжалиги

20.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

106

“Зиёвуддин-Ишонч-Савдо” хусусий корхонаси

20.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

107

“Қора-Найман Пахтаси” фермер хўжалиги

22.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

108

“Мадина-Савдо белгиси”

22.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

109

“Пахтачи автомобиль” фермер хўжалиги

22.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

110

“Очил кал ворислари” хусусий корхонаси

22.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

111

“Ташкилий Савдо” МЧЖ

25.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

112

“Зиадин мева савдо” МЧЖ

25.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

113

“Зиадин савдо” МЧЖ

25.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

114

“Мирзаев Шавкат Кенжаевич” фермер хўжалиги

27.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

115

“Шовки бобо” фермер хўжалиги

27.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

116

ООО Финикс ИЧЖ.

27.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

117

Бойтуб Махсидин Р. МЧЖ

29.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

118

“Жураева Тожинор” фермер хўжалиги

29.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

119

“Пахтачи Мебель” МЧЖ.

29.06.2019 й.

-

Туман ЙХХГда

 

Изох: Тумандаги жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарорига мувофиқ 1 январь-31 август кунлари Пахтачи туман “Агротехсервис” МЧЖда техник кўрикдан ўтказилади.

 

Туман ҳокимининг 2019 йил

“5” февралдаги 666-Қ-сонли

қарорига 2-илова

 

 

 

 

 

Техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

 

З.Турдиев‎

—‎

Пахтачи туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори, комиссия раиси‎

 

 

Аъзолари: ‎

Лавозимига кўра ‎

—‎‎

Автомобил ва дарё транспорти агентлиги вилоят ҳудудий

бошқармаси ходими;

Лавозимига кўра

—‎

Пахтачи тумани Мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи;

 ‎

Лавозимига кўра

 

Лавозимига кўра

—‎‎

Туман “Ватанпарвар” кенгаши раиси;

 

туман “Агротехсервис” МЧЖ раҳбари;

 ‎

Лавозимига кўра‎

—‎‎‎

“Кафолат суғурта” АЖ Пахтачи туман бўлими бошлиғи.  

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM