Тадбиркорлик субъектлари диққатига!

Тадбиркорлик субъектларининг савол ва мурожаатларига вилоят статистика бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан жавоб ва маслаҳатлар берилишини таъминлаш, туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган тадбиркорларда юзага келган муаммоларни тезкор равишда ҳал этиш орқали тушунтириш ишларини янада яхшилаш мақсадида, вилоят статистика бошқармасида “Ишонч телефонлар” (тел: (66)230-45-50, (66)235-58-95) ташкил этилган.

“Ишонч телефонлар”нинг узлуксиз ишлаши таъминланган ҳамда келиб тушаётган мурожаатларни тезкор ҳал этиш учун малакали мутахассислар жалб қилинган ва ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида назорат  ўрнатилади.

 Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва давлат статистика тизими ўртасида амалдаги қонунчиликда белгиланган муносабатларни янада кучайтириш, бевосита, мулоқотлар ташкил этиш орқали уларда юзага келган таклифлар ва муаммоларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни тезкор равишда бартараф этиш ва келгусида олдини олиш мақсадида, вилоят статистика бошқармаси ҳамда ҳудудий статистика органлари томонидан ҳар ойда икки марта тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” (ҳар ойнинг учинчи чоршанба ва жума кунлари) ташкил қилинади.

Мазкур тадбирлар бевосита бошқарма, туман ва шаҳар статистика бўлимларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирокида ўтказилади.

“Очиқ эшиклар куни”да иштирок этаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган муаммоларни муҳокама қилган ҳолда, масъул ходимлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилади ва лозим бўлганда муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади.

 

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси

 

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM