Саройда бир гуруҳ фуқаролар электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, йўл бўйига чиққанлиги юзасидан маълумот

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Куни кеча Пахтачи тумани Сарой маҳалласида яшовчи аҳоли электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, М-37 йўлининг Пахтачи тумани Сарой маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қатнов қисмини ёпишга ҳаракат қилишган. Ҳодиса жойига ИИБ ходимлари бориб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уйларига тарқатиб юборилган.

Ҳодиса бўйича Пахтачи тумани электр таъминоти корхонаси шуни маълум қилади ки Пахтачи туманининг “Сарой” маҳалласида аҳоли хонадонларини электр энергия билан таъминловчи трансформатор ТПП-567 3 апрель куни ишдан чиққан.
Ишдан чиққан трансформаторни ўша куни 3-апрель санасида алмаштириш учун бригада юборилди ва алмаштирилди. Бироқ алмаштирилган трансформаторда техник носозлик мавжудлиги сабабли электр таъминотида узулишлар кузатилган ва 5 апрель куни тонги соат 5 ларда ишдан чиққан.
Ўрнига заҳира трансформатор туманда бўлмаганлиги сабабли Самарқанд шаҳридан олиб келиш мақсадида туман электр таъминоти корхонаси мутасадди ходимлари томонидан соат 20:30 ларда олиб келиниб трансформатор ишга тушурилди. Ҳозирги кунда электр таъминотида узулишлар кузатилгани йўқ.

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM