Ассалому алайкум ҳурматли ёшлар,
Ҳурматли учрашув қатнашчилари!
Барчангизни хабарингиз бор 2021 йилни Муҳтарам Президентимиз томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб ном берилди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармони қабул қилинди.
Туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида бир қатор амалий ишлар бажарилган.
Пахтачи туманида жами 146 000 нафар аҳоли бўлиб, шундан 80 008 нафарини (0-30 ёш) 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 20 август куни мутлоқа янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча заҳира яратиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселекторда “Ёшлар дафтари” бўйича берилган топшириқ юзасидан маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб ёшлар билан сўровномалар ўтказилди.
Хатлов жараёнида 59 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 30 411 нафар ёшлар (18-30 ёш) билан суҳбатлар ўтказилиб анкета сўровнома тўлдирилган. Сўровномалар натижаларига кўра, чет давлатларга ишлаш ва бошқа мақсадда чиқиб кетган ёшлар
919 нафарни, бошқа туман шаҳарларда вақтинчалик ишлаб, яшаётган ёшлар 1372 нафарни, ташкил қилди.
Ўтказилган сўровномалар натижасида 6810 та турли хилдаги муаммолар ва таклифлар аниқланиб, бугунги кунда 4 та секторлар рахбарлигида ушбу муаммолар босқичма-босқич ҳал қилиниб келинмоқда.
Жорий йилнинг март ойида “Ёшлар маркази” ҳамда май ойигача ёшларни ахборот технологиялари соҳасида билимларини ошириш мақсадида “IT марказ” фойдаланишга топширилади.
“Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан 100 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар ва танловлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2020 йил 25 декабрдаги мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари форуми”да берилган топшириқлар ижроси бўйича 2020 йил декабрдан бугунги кунга қадар 4 та сектор рахбарлари томонидан жойларда ёшларни муаммолари ва таклифларини ўрганиш мақсадида бевосита жойларга чиқиб
51 маротаба учрашувлар ўтказилди.
Учрашувларда келиб тушган 786 та мурожаатлар ва таклифларнинг 466 таси ҳал қилинган.
Маданият ва санъат соҳасида ёшларни олий таълим муассасаларида ўқишлари учун туманда 5 нафар истеъдодли ёшлар саралаб олиниб, ўқишга тавсия этилди. Ҳозирда ушбу ёшлар тўлиқ ҳужжатлар расмийлаштириб ўқишларини бошлаб юборишди.
Ана шундай амалий ишларимизнинг давом эттириш мақсадида жорий йилда Пахтачи туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича 8 та йўналишдаги жами 142 та банддан иборат чора-тадбирлар дастури сектор ва чоракбай ишлаб чиқилиб тасдиқланди.
Ёшлар Дастури ижроси учун жами 20 млрд 043 млн.сўм маблағлар республика, туман маҳаллий бюджетидан ва турли манбалар ҳисобидан ажратилиши режалаштирилди.
Жумладан, республика бюджетидан 4 млярд 250 млн. сўм, маҳаллий бюджетдан 547,9 млн. сўм, бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 763,3 млн. сўм, банк кредит маблағлари ҳисобидан 9 млрд. 518 млн. сўм, бошқа манбалар ҳисобидан 4 млрд.964 млн. сўм. сарфланиши режалаштирилди.
Ушбу Дастурнинг ижроси доирасида ёшларни бандигини таъминлаш бўйича аниқ тизимли чора-тадбирлар белгиланган.
Биринчидан, ёшларни даромад манбаига эга қилиш мақсадида – бандлигини таъминлаш.
Иккинчидан, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш белгиланган
Ёшларни даромад манбаига эга қилиш мақсадида – бандлигини таъминлаш бўйича:
“Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлар сони 6443 нафар бўлиб, ёшларимиз қўйидаги йўналишлар доирасида қамраб олинади:
Биринчидан, 6443 нафар ёшларни бандлиги таъминланади, жумладан,
- 75 нафар ёшларни мутахассислиги бўйича тумандаги ташкилот ва корхоналарга тўғридан-тўғри ишга қабул қилинади.
Бугунги кунда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 100 нафар ёшлар бўш квота иш ўринларига ишга жойлаштирилади.
“1+1” “Ҳар бир тадбиркор-ёшга мададкор” тамойили асосида ўрганиш олиб борилганда 46 нафар кўнгилли тадбиркорларимизга 129 нафар ёшлар бириктирилди. Келгусида янги ташкил тиладиган МЧЖларга йил давомида 1+1 лойиҳалари давом эттирилади.
Иккинчидан, Туман Савдо-саноат палатаси орқали 480 нафар ёшлар тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилиши режалаштирилган; жумладан, январ-феврал ойлари давомида 45 нафар ёшларимиз ўқитилиб, сертификатлар берилди.
“Ёшлар дафтари”да ёшларимизнинг талаб ва таклифларидан келиб, чиқиб 489 нафар ёшлар касб-ҳунар мактабларида ўқиш истагини билдирган бўлиб бугунги кунда 44 нафар ёшлар Туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази орқали 2 та профессионал таълим марказлари қошида ташкил қилинган 3 ойлик касб-ҳунарга ўқитиш курслари орқали қамраб олиниб феврал ойи якунида тугаллайди;
- 186 нафар ёшлар “Ҳунарманд уюшмаси” томонидан “Устоз-шогирд” анъаналари асосида 10 нафар ҳунармандларга бириктирилиб ўқиш ва ишлаш орқали қамраб олиниши режалаштирилган бўлиб, Ҳунарманд уюшмаси томонидан
10 нафар ёшлар малакали ҳунармандларга бириктирилди ва ички шартнома асосида ўз фаолиятларини олиб бормоқда.
Келгусида ёшларимизни тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида туманда ҳудудида “Ёшлар кичик саноат зонаси” ташкил этилади.
Жорий йилнинг 27 январ куни Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ишсиз 116 нафар ёшларга 29,7 гектар ер майдонлари ажтарилди. Ҳозирда ушбу жараён давом этмоқда.
Дастурнинг иккинчи йўналиши Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича қўйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган, Жумладан:
Ёшлар қизиқишларидан келиб чиқиб, 15 та йўналишдаги мавзуларда туман миқёсида кўрик-танловлар ўтказилади. Хусусан,
- ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Энг яхши китобхон”, “Энг яхши китобхон маҳалла” номли;
- ёшлар ўртасида “Абдулла Орипов издошлари”, “Ўткир Хошимов асарлари билимдони” ҳамда “Ботир Зокиров санъати давомчилари” номли;
–Юқорида қайд қилинганидек, ёшлар иштирокида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” лойиҳасини давом эттирган ҳолда туркум саёҳатлар ташкил этилади.
– ёшларни жисмонан чиниқтириш ва спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида туман марказида 2 км узунликда саломатлик йўлаклари ва велосипед йўлакчалари ҳамда 2 та воркаут майдонлари қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Йил давомида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида “маҳаллабай” (кураш, бадминтон, баскетбол, волейбол, футбол, стол тенниси,) спорт мусобақалари “Ҳоким ва Сектор раҳбарлари кубок”лари мунтазам ўтказилиб борилади.
Тумандаги умумтаълим мактабларининг спорт залларидан уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш мақсадида ҳар куни соат 16.00 дан 23.00 га қадар фойдаланиш учун ажратилиб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қулай шароитлар яратилиб берилмоқда.
Азиз ёшлар!
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан Ўзбекистон ёшлари Форумида ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва ҳалқимизга йўллаган Мурожаатномасида ёшлар масаласи устувор йўналиш сифатида белгиланиб, Ҳар қайси ҳоким, ҳар бир вазир, ҳар қайси маҳалла раиси: “Бугун мен ёшлар учун нима иш қилдим? Эртага ёшлар манфаати учун яна нималар қилишим керак?” деган саволларга жавоб берадиган, шундай эътиқод билан яшайдиган вақт келганлигини таъкидладилар.
Илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин! Ёшлик – умрнинг энг бебаҳо даври. Илм ва билим – ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг!
Ҳурматли ёшлар бугунги кунда ҳар бирингиз замон билан ҳамнафас бўлиб яшашингиз, кучли билим ва тафаккурга эга бўлишингиз учун Президентимиз раҳбарлигида бутун бир давлат ташкилотлари бор куч ва салоҳиятимизни сафарбар қилишга ва сизларга ёрдам беришга тайёрмиз!
Эътиборингиз учун раҳмат!!!