Мевали дарахтларни қандай асраш керак?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сепилаётган мойни ишлатилишидан олдин сув билан аралашиши синаб кўрилиши шарт. 500 мл. сувли идишга 25мл. мой ва 4 мл. суюқ совун қўшинг. Идишни 15 марта яхши аралашгунга қадар чайқанг ва 5 минутга тиндиринг. Агар мой сифати яхши бўлса, суюқлик оқ рангли суспензияга айланади ва унинг устида кўпик ҳосил бўлади. 5 минут ичида мой сувдан ажралиб кетмаслиги керак. Агар мой сифатсиз бўлса, у сувдан тез ажралиб кетади. Сув билан мой яхши аралашган бўлса-да, улар тезда ажралади ва кўпик остида мой қатлами ҳосил бўлади.
Дарахтларга ёғли аралашма сепиш сабаблари ва унинг таъсири:
1. Димиқтириш нафас олиш йўлларини беркитади. Тухумлар, ҳашоратлар ва каналар.
2. Заҳар мой ҳашаротларнинг ички модда алмашинуви жараёнини бузади ва уларни нобуд қилади.
3. Агар унга инсектицид қўшилса – унинг таъсир кучи кенгаяди ва ортади.
Ёғли аралашма қайси ҳашаротларга қарши мой сепилади?
Тиним даврида сепиладиган ёғли (мой) аралашма формуласи
• Пахта мойи: ўсимлик мойларининг ичида энг таъсири кучлисидир.
• Канола ва писта мойи: таъсири кучи кам ва жўхори мойи билан бирга ишлатилса, таъсир кучи ортади.
2. Ошхона идишини ювадиган суюқлик (масалан, Fairy), 75%.
3. Инсектицид: органофосфор, баъзи ҳашоратларга перитройд Nurell D таъсири жуда яхши, ҳар икки маҳсулот таркибида бўлгани учун.
Масалан, 100 литр сувга 4-6 литр мой (пахта мойи) ва ўртача 750 мл идиш ювиш учун мўлжалланган суюқ совунини (Fairy), инсектицид Нурель Д (Nurell D) (препарат нормаси 1 гектар майдонга 1 литр) қўшиб бир ҳил суюқлик массаси ҳосил бўлгунгача аралаштиринг, бу жараённи аралашма сепилаётган пайтда ҳам узлуксиз бажариб туринг. Ёғни сув билан аралашиши учун етарли миқдорда совун қўшинг; агарда ёғ сувдан алоҳида бўлиб киришмаса, кўпроқ совун қўшишга тўғри келади.
Аралашмани тайёрлаш ва сепиш тартиби:
• Аралашма (барглар кам ёки йўқ бўлгани учун) дарахтларга жуда яхши сепилиши керак. Ёш дарахтларга гектарига мавсумда 400 литр суюқлик, тиним даврида таҳминан гектарига 240 литр сарфланади. Катта дарахтларга мавсумда гектарига 1000 литр, тиним даврида гектарига 600 литр сарфланади. Имкон қадар кўп миқдорда сепиш яхши таъсир қилади, чунки аралашма зараркунандалар жойлашган ғовакларга тўлиқ кириб боради.
• Кўпгина инсектицид ва фунгицидларни аралаштириб сепиш мумкин.
• Бакнинг 3/4 қисми тўлганда мой ва совунни қўшинг. Яхшилаб тинимсиз аралаштиринг, мой сувдан ажралиб қолмаслиги керак.
• Бу қоришмага олтингургут қўшманг. Мис купороси ёки бордо суюқлигини қўшишингиз мумкин.
Аралашмани сепиш талаблари:
1. Ҳарорат фақат +4 C дан юқори бўлганда сепинг. Агар ҳаво совуқ бўлса, мой ва сув тез бир-биридан ажралиб кетади. Агар тиним даври охирида сепаётган бўлсангиз, очилган куртаклар учи ва гуллар зарарланишидан эҳтиёт бўлинг, ҳарорат 0 C дан пасайиб кетмаслиги шарт.
2. Намлик миқдори (RH%) 60% дан кам бўлмаслиги шарт, бу мойни тез парланиб кетишига ёрдам беради. Агар дарахтлар хўл ёки ҳаво ёмғирли бўлса ҳам аралашма сепишни тўхтатинг. Чунки мой парланиб кетмайди ва дарахтларга зарар етади.
3. Шамол бўлганда ҳам сепманг. Дарахтлар қаторининг бир тарафи қуригандан сўнг иккинчи тарафига пуркаманг! (мой миқдори кўпайиб кетади).
Мойни текширинг:
Сепилаётган мойни ишлатилишидан олдин сув билан аралашиши синаб кўрилиши шарт. 500 мл сувли идишга 25мл мой ва 4 мл суюқ совун қўшинг. Идишни 15 марта яхши аралашгунга қадар чайқанг ва 5 минутга тиндиринг. Агар мой сифати яхши бўлса, суюқлик оқ рангли суспензияга айланади ва унинг устида кўпик ҳосил бўлади. 5 минут ичида мой сувдан ажралиб кетмаслиги керак. Агар мой сифатсиз бўлса, у сувдан тез ажралиб кетади. Сув билан мой яхши аралашган бўлсада, улар тезда ажралади ва кўпик остида мой қатлами ҳосил бўлади.

 

Самарканд вилоят ўсимликлар карантини

Пахтачи туман аграном инспектори

Собир Даминов

 

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM