Нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ҳисобчилари диққатига!

Нотижорат ташкилотлари (Жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулдорларининг ширкатлари (ХУЖМШ) дан ташқари) томонидан (Нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида 2020 йил учун ҳисобот) 1-нотижорат шакли (йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2021 йилнинг 15-февралидан кечиктирмасдан интернет тармоғидаги www.stat.uz ёки www.samstat.uz веб-сайтларига жойлаштирилган автоматлаштирилган тизими эСтат 3.0 дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон кўринишда хато ва камчиликларсиз тақдим қилиш лозимлигини эслатиб ўтамиз.

         Шунингдек, мансабдор шахсларнинг Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Пахтачи туман статистика бўлими

Мурожаат учун телефонлар:(66) 403 13 63

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM