Янги ғоялар ва лойиҳалар жойларда кечадиган муҳокамаларда, учрашувларда юзага келади.
Жорий йилнинг 26 сентябр куни Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов "Пахтачи Родник" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасини жойида бориб кўрди. Мазкур лойиҳанинг қиймати 4 млн. АҚШ доллари булиб лойиҳа ишга тушиши натижасида 150 нафар иш ўринлари яратилиб, бир йилда 8,0 млн. АҚШ долларлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва 50 фоиз ишлаб чиқарилган маҳсулот чет давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган.