Бугунги кунда Пахтачи туманида 1 та давлат-хусусий шерикчилик асосида ва 86 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган.
2020 йил 16 мартдан эътиборан Республикамизга COVID-19 инфекциясининг кириб келиши ва тарқалиши муносабати билан вақтинча фаолияти тўхтатилган эди.
Ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан жорий йилнинг 15 июндан бошлаб карантин қоидаларига қатъий амал қилга ҳолда хусусий мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошлашга босқичма-босқич рухсат берилиши муносабати билан Пахтачи туманидаги давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Қурбонова Камола ҳамда Тўхтаева Дилрабо, Джумаева Лола, Аманова Мавжуда, Давронова Зуҳра, Ужарова Муҳаббат, Ҳусанова Мунира, Ишхонова Озода, Қурбонов Отабек, Қаюмова Шаҳноза, Ҳасанов Рустам, Бўтаева Маҳбуба, Абдуҳакимова Дилноза каби ЯТТ раҳбарларига тегишли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошлаб юборишди.