22-март "Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан туман ҳокими М.Хамдамовнинг табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳурматли маҳалла фидоийлари!
Сизларни 22 март Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!
Маҳалла  – кишиларнинг  муайян  ҳудудда  биргаликда  яшашлари  туфайли  юзага  келган  бирлиги.  Маҳалла – йирик  жамоадир. Ҳозирги кунда Пахтачи туманида 59 та маҳалла ўз фаолиятини олиб бормоқда. 
Тарихдан маълумки, «бир  болага  етти  қўшни  ота - онадир»  деган  нақил  халқимизда  маҳалла  аҳлининг,  маҳаллада  яшовчи  ҳар  бир  болага  танбеҳ  беришга,  уларни  тўғри  йўлга  солишга  ҳақли  ва  масъул  эканлигини  билдирган.  Маҳалла  кишилари  орасидан  ноқобил,  шижоатсиз,  ҳаёсиз,  ибосиз,  бебурт  кишларнинг  чиқиши  маҳалла  аҳли  учун  катта  шармандалик  ва  иснод  ҳисобланган.  Мана  шундай  оқибатларни  ўйлаб,  маҳалла  аҳли  ҳамжиҳат  ҳаракат  қилишган,  ота-оналар  болаларини  ишониб  қўшниларини  назоратида  қолдиришган.  Маҳалланинг  ёши  улуғ  инсонлари  маҳалла  аҳли  орасида  ҳурмат  қилиниб,  уларнинг  маслаҳат  ва  насиҳатларига  амал  қилишган.  
Маҳалла – она  маскан,  соғлом  ижтимоий  муҳитдир.  Бу  ерда  кучли  таъсирга  эга  бўлган  жамоатчилик  фикри  маҳалла  аҳолисининг  хулқ – атвори,  ўзаро  муносабатларини  адолат  ва  маънавий  мезонлар  асосида тартибга  солиб  туради.  Шу  маънода  маҳалла,  Президентимиз  таъбири  билан  айтганда,  ҳақиқий  демократия  дарсхонасидир.  
Ўзбекистондаги  ана  шундай  умуминсоний  қадриятлар  сарчашмаларидан  бири  маҳалла  тизими  эканлиги  тўғрисида  юқорида  тўхталиб  ўтган  эдик.  Унинг  нуфузини  ошириш,  ижтимоий,  сиёсий,  тарбиявий,  улкан  маънавий  масалалардан  биридир. 

Қадрли дўстлар!

Сизларни бугунги 22 март Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни  билан чин қалбимдан қўтлайман!
Маҳаллангиз тинч, ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин!
Касб байрамингиз барчангизга муборак бўлсин!

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM