12 нафар спортчиларимиз Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Улар орасида олтин камар соҳиби Шахрузжон ҳам бор!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 11-12 январь кунлари Самарқанд шаҳрида қўл жанги спорт тури бўйича ўсмирлар, қизлар ва катталар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди. 
Ушбу мусобақада мураббий Олим Ботиров бошчилигида туманимизнинг болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси муаффақиятли иштирок этиб фахирли иккинчи ўринни эгаллади. 
Катталар ўртасида 60 кг вазн тоифасида Махмудов Шахруз фахрли 1-ўринни эгаллаб олтин камар соҳиби бўлди. 
Пахтачи туман жамоаси аъзоларидан 
10 нафари 1- ўринни, 
3 нафари 2-ўринни, 
2 нафари 3- ўринларни эгаллашди.
Туманимиз спорт мактаби тарбияланувчиларидан 12 нафари мусобақанинг Тошкент шаҳрида бўладиган Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM