Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

Пахтачи тумани ҳокими қарори  (2020 йил 07 январдаги № 9-Қ-сонли)

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 15 январь куни соат 10:00 да туман ҳокимлиги мажлислар залига чақирилсин.

2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1)  2019 йил 22 декабрда ўтказилган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти.

2) Халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.

3) Халқ депутатлари туман Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.

4) Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.

5) Ташкилий масала.

6) Халқ депутатлари туман, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

3. Сессияга депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, мутахассислари, туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.

4. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

 

Туман  ҳокими в.б.                                                       М.Хамдамов

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM