Олий таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича комиссия фаолият бошлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошчилигидаги Президент Администрацияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Турин Политехника университети, Халқаро Вестминистер университети, Сингапур Менежментни ривожлантириш университети вакилларидан иборат комиссия Олий таълим муассасалари фаолиятини доимий таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур комиссия ҳозирда Андижон вилоятида жойлашган 4 та ОТМ фаолиятини таҳлил қилиш билан бир қаторда мазкур ҳудудда жойлашган иш берувчилар билан ҳам учрашувлар ўтказиб, уларнинг талаб ва таклифларини ўрганмоқда.

Жумладан, 2019 йилнинг 12 июнь куни “Ислом Каримов” номидаги Асака автомобиль заводида инспекция раҳбари Улуғбек Ташкенбаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари (American Councils for International Education) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Кейл Вагнер (Keyl Vagner) бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Кейл Вагнер айни дамда GM Узбекистан заводидаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан Андижон машинасозлик институти талабаларини тизимли равишда таништириш мақсадида амалиётни айнан заводнинг ўзида ташкил этиш, GM Uzbekistan - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети - Андижон машинасозлик институтлари ўртасида “Учлик ҳамкорлиги” ни йўлга қўйиш орқали таълим-фан-ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича лойиҳалар устида амалий ишлар бошланганлиги тўғрисида маълумот берди. Шу билан бирга олий таълим муассасалари педагог кадрларини АҚШ университетларида, тегишли ишлаб чиқариш жойларида малакаларини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилаётганлигини тасдиқлади.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM