“Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида тадбир ўтказилди

Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига янада кенгроқ жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга даҳлдорлик туйғуларини янада шакллантириш юзасидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтачи туман Кенгаши хамда “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Пахтачи туман филиали ташаббуси билан Пахтачи туман Педагогика касб-ҳунар коллежида “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида маҳорат дарслари, ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилган махсулотлар кўргазмаси ҳамда бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада Пахтачи туман аҳолини бандлигига қўмаклашиш маркази, туман банклари иштирок этиб, тадбиркорлик килиш истагида бўлган ёшларга кредитларни олиш тартиблари, олинган кредитларни самарали ишлатиш юзасидан тушунчалар беришди. Ёш тадбиркорлар томонидан бизнес режаларни тайёрлаш ҳамда тадбиркорликни бошлаш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тушунчалар берилиб, маҳорат дарслари ташкил этилди. Ушбу маҳорат дарсларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, тадбиркорлик экотизмининг барча субъектларини бирлаштириш, ўзаро ҳамкорлик қилиш ва фикр алмашиш учун шароит яратиш, Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг асосий омили сифатида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, бизнесни ривожлантиришда қўл келадиган дунёдаги илғор тажриба ва замонавий воситалар билан иштирокчиларни таништириш ҳамда Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ва амалий ҳаракатларни олиб боришдан иборатдир.

Тадбирда ёш тадбиркорлар ва тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар, ўрта махсус касб-ҳунар коллежи ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари битирувчилари иштирок этди. Тумандаги “Беклар Мега Ишонч”оилавий корхонаси раҳбари Отабек Тоиров, “Ўлкам Саховати” хусусий корхонаси раҳбари Хуршид Йўлдошев, “Ҳалол ва пок мевалар” хусусий корхонаси раҳбари Имомали Шамсиевлар каби ёш тадбиркорлар сўзга чиқиб, тадбиркорларга ўзларининг фаолият тажрибалари билан ўртоқлашишди ҳамда ёшларга маърузачилар бизнесни қандай бошлаганликлари, бошқариш услублари ҳақида аниқ фактлар билан сўзлаб беришди. Маҳорат дарсида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва тадбиркорлик фаолиятлари учун муҳим қадамларни ташлашди. Бўш иш ўринлари ярмаркасида битирувчилар туманимиздаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумотларни олишди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM