Туман Хотин-қизлар қўмитаси ҳисобот йиғилишини ўтказди

Пахтачи туман хотин қизлар қўмитаси томонидан 2019 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” га асосан 2019 йилнинг I-чорагида амалга оширилган ишлар бўйича бошқарув кенгаши ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят “Оила” маркази раҳбари Шодиева Зебинисо Нурмаматовна кузатувчи сифатида иштирок этди. Ҳамкор ташкилотлар сифатида туман “Оила” маркази, туман ФҲДЁ бўлими, туман Адлия бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, “Ҳунарманд” ҳамда “Тадбиркор аёл” уюшмалари раҳбарлари иштирок этишди.

Туман хотин қизлар қўмитаси раиси М.Мирзаева ҳисобот даврида ютуқлар билан бирга бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлигини айтиб ўтди. Келгусида Президентимизнинг 5 та ташаббуси доирасида тумандаги хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласида ишлар амалга оширилишини айтиб ўтди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM