Йигитлар ва қизлар ўртасида “Югуриш марафони” бўлиб ўтди

Жорий йил 29 апрел куни тумандаги 1-секторнинг қуйидаги 29-30-32-34-35-39-42-43 мактаблари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 мартдаги видеоселектор йиғилишида илгари сурган 5 ташаббуснинг 2 бандини ижросини таъминлаш мақсадида “Барчаси ўз қўлингда” тарғибот декадаси бўйича қизлар ва йигитлар ўртасида “Югуриш марафони” бўлиб ўтди. Унда ўғил болалар бўйича 1-ўринни 39-мактаб, 2-ўринни 43-мактаб, 3-ўринни 35-мактаб, қизлар ўртасида эса 1-ўринни 43-мактаб, 2-ўринни 29-мактаб, 3-ўринни 30-мактаб ўқувчилари эгаллади. Фахрли ўринларни олган ўқувчиларга Пахтачи туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди. Tадбирда 29-30-32-34-35-39-42-43 мактаб етакчилари фаол иштирок этди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM