Мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди

Бугун 24-умумтаълим мактабида Самарқанд вилояти “Нуроний” жамғармаси ташаббуси билан Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус” доирасида мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди. Вилоят “Нуроний” жамғармасининг хотин-қизлар қўмитаси раисаси Зулфия Xолмуродова, туман “Нуроний” жамғармаси раиси М.Самандаров, туман ҳокими ўринбосари М.Мирзаева ва Г.Расулова ҳамда мактабнинг нуроний ўқитувчилари таклиф этилди. Президентимизнинг биринчи ташаббуси юзасидан мактаб ўқувчилар мусиқа, рассомчилик, адабиёт, санъат, спорт ташаббус доирасида намойишлар тақдим этилди. Иккинчи ташаббус доирасида ўқувчи қизлар спорт соҳасидаги қобилиятларини намойиш этдилар. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича китобхон қизларнинг чиқишларини кузатдилар ва ўзлари билан олиб келган китобларни кам таъминланган оила фарзандларига совға қилдилар. Қизларжон клуби аъзолари ўз чиқишларини тақдим этдилар.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM