Брифинг: Тадбиркорликни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар ижтимоий тармоқ кузатувчилари !

Бугунги Брифингда Тадбиркорликни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот бериб ўтмоқчиман.

Туманда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш, бевосита ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал-хомашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан: жорий йил бошидан бугунги кунга қадар 154 та тадбиркорлик бизнес субъектлари давлат рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан жорий йил бошидан бугунги кунгача 32 та кичик тадбиркорлик субъектлари, 122 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган.

- Аҳолини бандлиги таъминлаш, турмуш даражаси яхшилаш ҳамда кичик оилавий тадбиркорликларни ривожлантириш мақсадида:    

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-20 сон ва ПҚ-373-сонли қарорларига асосан аҳолига 2023-йилда деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун жами 375,0 гектар ер майдони ауксион савдоларига чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, амалда бугунга қадар 358,0 гектар ер майдонлари аҳолига деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун ауксион савдоларига чиқарилган.

Аҳоли тадбиркорлиги ва ўзини-ўзи банд қилиш учун 2500,0 млн сўм субсидия маблағлари ажратилиши режалаштирилган.

Январ-феврал ойларидан 2014 нафар ишсиз фуқаролар ПҚ-4742 сонли қарор асосида ўзини-ўзи банд қилган.  

Туманда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, сифатли хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида 280 та енгил конструксия ва кўчма савдо жойлари “Е-Ауксион” га чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 40 та ерлар савдога чиқарилган.

“Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 287-сон Фармони билан ҳам бир қанча имтиёзлар белгилаб берилган:

Бизнинг туманимиз 4 тоифадаги ҳудуд ҳисобланиб, ҳар бир тоифага кирувчи ҳудудларга алоҳида-алоҳида имтиёзлар белгилаб берилган.

 

Бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бир қатор имтиёзли ва тижорат кредитлари ҳам ажратилиб келинмоқда. Жумладан:

2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5113 сонли қарор асосида;

Бугунги кунда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига умумий тартибда асосий қарз бўйича 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йил муддатгача ажратилиб келинмоқда.

ПҚ-55-сонли қарор бўйича оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун туманга 69 млрд.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга келиб 2,1 млрд.сўм имтиёзли кредитлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилди.

Эътиборингиз учун раҳмат

 

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM