БРИФИНГ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Аҳолига ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш орқали, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар" мавзусида БРИФИНГ

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари ўсишининг олдини олиш ҳамда нархлар барқарорлигини сақлаб туриш бўйича Туманда қўйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:

1. Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари ўсишининг олдини олиш ҳамда нархлар барқарорлигини сақлаб туриш мақсадида туманнинг барча деҳқон бозорлари, аҳоли гавжум жойларда доимий фаолият кўрсатувчи арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди.

2. Ушбу ярмаркаларда нархлар барқарорлиги, маҳсулотларни узлуксиз таъминланиши ва сифатини назорат қилиш учун туман Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, туман Давлат солиқ инспексияси ҳамда Санитария эпидемиология ва осойишталик марказининг масъул ходимлари бириктирилди.

3. Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари ўсишининг олдини олиш ҳамда нархлар барқарорлигини сақлаб туриш мақсадида туман маҳаллий бюджетидан “Озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармаси”га жами 400 млн.сўм маблағ ажратилди ҳамда ушбу маблағга 2-з чораг маҳаллий бюджетнинг ортириб баажарилган қисимларидан қўшимча 100 млн.сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилган.

Ушбу маблағлар ҳамда захирачи корхоналар ҳисобига туман аҳолиси учун 1089 тонна картошка,
604 тонна пиёз, 650 тонна сабзи, 162 тонна гуруч, 20 тонна ўсимлик ёғи, 40 тонна шакар, 300 тонна ун ва 75 тонна бошқа турдаги маҳсулотлар сотиб олиниб, ярмаркаларда арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

4. Вилоят топшириғига асосан  пахтачи тумани учун 40 тонна белгиланган шакар маҳсулоти “Пахтачи деҳқон бозор” МЧЖ томонидан “Хоразм шакар” корхонасидан сотиб олиниб, барча деҳқон бозорларига арзонлаштирилган нархларда сотилди.

Шунингдек, ҳозирда ижтимоий ҳимояга муҳтож 1,3 минг та оилага 6,5 тонна шакар (ҳар бир оилага 5 кгдан) ва 3,9 тонна ўсимлик ёғи
(ҳар бир оилага 3 литрдан) арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

5. Жорий йил июнь ойида “Озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармаси” маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож 1,3 минг оилаларга
6,5 тонна шакар (ҳар бир оилага 5 кгдан), 6,5 тонна ўсимлик ёғи (ҳар бир оилага 5 литрдан) ва 6,5 тонна ун (ҳар бир оилага 5 кгдан) сотилади ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 824 минг та оилага 67,9 тонна (ҳар бир оила аъзолари учун 20 кгдан) ун маҳсулотлари  тарқатилади.

6. Дастурлар доирасида қиймати 2,0 млн долларлик бир кунлик қуввати 120 тонна, йиллик қуввати 40 минг тонна бўлган донни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилган.

7. 2022 йил ҳосили учун асосий майдонларга:

Аҳоли томорқаларида 746,0 гектарга 14845 тонна картошка,
229, гектарга 5519,0 тонна пиёз, 212,0 гектарга 3612 тонна сабзи маҳсулотлари экилди.

Фермер хўжаликларида 500,0 гектарга 9950 тонна картошка,
55 гектарга 1100 тонна пиёз, 59 гектарга 1247 тонна сабзи маҳсулотлари экилди.

Жорий йил 1 июнь ҳолатига аҳоли томорқаси ва фермер хўжаликларида 617 тонна картошка, 121 тонна пиёз ва 1247 тонна сабзи маҳсулотлари пишиб етилди ва аҳоли истеъмоли учун савдога чиқарилмоқда.

Ижтимоий дафтардаги 88 та хонадонга 88 та инкубатор, 369 та хонадонга 18,8 минг дона хонаки товуқ, 365 та хонадонга 7,4 минг дона асалари уяси, 125 та хонадонга 2,0 минг бош қўй ва эчкилар, 
78 та хонадонга 1,0 минг бош қуён тарқатилди.

Бунинг учун, сектор раҳбарлари, прокуратура департаменти, солиқ томонидан нархлар барқарорлиги доимий назоратга олиш, шунингдек барча амалга оширилаётган тадбирлар устидан жамоатчилик назорати йўлга қўйилган.

 

Туман ҳокимининг биринчи

ўринбосари                                                                          В.Ҳакимов

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM