Президентимиз мурожааатномаси бўйича таълим соҳаси бўйича вазифалар ўрганилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида Президентимиз мурожааатномасидаги Халқ таълими соҳаси бўйича белгиланган долзарб вазифалар вилоят халқ таълими раҳбари Зебинисо Шодиева, Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов ва туманимиз халқ таълими раҳбарлари-ходимлари иштирокида ўрганилди.

  Пахтачи туманидаги 47 та умумий ўрта таълим мактабларида 2251 нафар ўқитувчилар 25500 нафардан ортиқ ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келишмоқда. Туман халқ таълими бўлими вилоят рейтингида таълим сифати ва самарадорлиги бўйича 2019-йилда 12-ўринда бўлган бўлса, 2020-йилда 10 пағона юқорилаб, 2-ўринни эгаллади. Бу борада ўтган йилдаги Миллий рейтинг натижалари, ўқитувчиларнинг малака тоифалари бўйича ўтказилган аттестасияларда қайд этган юқори кўрсаткичлари ва мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш натижалари муҳим аҳамиятга эга бўлди.

 Пахтачи туман ҳокимлигида мактаб директорлари иштирокида ўтказилган тадбирда фаолияти давомида қатор ютуқларга эришган муассаса жумладан 37-, 9-, 44-, 16-, ва 14-мактаб раҳбарлари ва таълим соҳасидаги алоҳида фаоллик кўрсатган 30-, 29- ва 17-мактаб раҳбарлари туман ҳокими ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Туман ҳокими Музаффар Ҳамдамов мактаб директорларига миннатдорлик билдириб, жорий йилда мактабларга кўрсатиладиган амалий ёрдамларга алоҳида тўхталди.

 Тадбирда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева сўзга чиқиб, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаган халқ таълими ходимлари олдида турган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди. Моддий ва маънавий рағбатга муносиб меҳнат қилиш, Самарқанд халқ таълими тизимидаги мавжуд муаммоларни биргаликда, тизимли ҳал этиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

 Зебинисо Шодиева Пахтачи туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Султонов билан биргаликда тумандаги жисмоний имконияти чекланганлиги сабабли уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларнинг хонадонида бўлиб, таълим олиши учун яратилган шароитлар билан танишди. Дарс бераётган ўқитувчилар масъулиятини янада ошириш ва уларнинг бошқа тенгдошлари қатори тўлақонли билим олиши учун барча шароитларни яратиш бўйича туман халқ таълими бўлими масъул раҳбарларига тегишли топшириқлар берди.

 Пахтачи туманидаги 34-умумтаълим мактаби биноси 1991-йилда қурилган бўлиб, айни пайтга қадар мукаммал қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмаган.

 Бугунги кунда 412 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган мазкур таълим муассасасида жорий йил мактабнинг 422 ўринли биноси инвестисия дастури асосида 2 млрд 300 миллион сўм маблағ ҳисобига мукаммал таъмирланиши кўзда тутилган.

 Пахтачи туман ҳокими Музаффар Ҳамдамов ҳамда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева ушбу мактабда бўлиб, келгусида амалга ошириладиган қурилиш ишлари лойиҳаси билан танишди.

Пахтачи тумани ҳокимлиги ва Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизматлари

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM