Пахтачи туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятидан

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида 2020 йил 1 июл ҳолатига жами 17646 нафар пенсия ва нафақа олувчилар мавжуд шундан, 11162 нафари аёллар.
Шундан, ёшга доир пенсиялар 13572 нафар, ногиронлик пенсиялар 1693 нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсиялар 793 нафарни ва ижтимоий нафақалар 1588 нафарни ташкил қилади.
2020 йил йилнинг олти ойида 710 нафар фуқароларга пенсия ва нафақалар янгидан тайинланди. Шундан, ёшга доир пенсиялар 503 нафар, ногиронлик пенсиялар 81 нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсиялар 47 нафарни ва ижтимоий нафақалар 84 нафарни ташкил қилади.
Бўлимда бир ойлик пенсия ва нафақалар учун 13 985.6 млн сўм тўланади.
2020 йил йилнинг олти ойида 80 327 млн сўм пенсия ва нафақалар тўлови учун молиялаштириб берилган.
Туманда бугунги кунда 2 нафар уруш қатнашчиси, 73 нафар фронт ортида меҳнат қилганлар ва 3 нафар 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар ҳисобда туради.

2020 йил 1-февралдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4555 сонли фармонига асосан пенсия ва нафакалар миқдори 1.07 фоизга оширилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июль,429-сон қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2011 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ва Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомига тегишли узгартиш кушимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон фармонига мувофиқ ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор ва Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида УЗ.Рес.Вазирлар Махкамасининг 23 май 2020 йилдаги 327 сонли қарорига асосан
Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;
Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ тасдиқланди.
2020 йил 1-июндан бошлаб суюнчи, дафн ва пенсионерлар тугрисидаги барча маълумотлар ДХМ тамонидан амалга оширилиб келинмокда.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM