Аҳолини, шунингдек, йўловчи ташувчи транспорт воситаларини (бунда давлат идораларининг хизмат машиналарини мустасно қилган ҳолда автобус ҳамда енгил автотранспорт воситалари) туман ҳудудига барча чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши белгиланган тартибда тўхтатиш; Пахтачи туман ҳудудида барча бозорлар (озиқ-овқат ва кўчма савдо дўконлари бундан мустасно), кўнгилочар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) марказлари ва компьютер ўйинлари ҳамда маиший хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти ўрнатилган тартибда тўхтатиш;. Туман ҳудудида барча турдаги оммавий тадбирлар, шу жумладан байрам тадбирлари ва спорт мусобақалари, шунингдек, театр, кино ва концерт дастурлари ҳамда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) тўхтатиш; белгиланган тартибда мактабдан ташқари ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда барча нодавлат таълим ташкилотларида таълим жараёнларини тўхтатиш; Коронавирус инфекцияси аниқланганда (гумон қилинганда) бажариладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш; давлат идоралар ва ташкилотларида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларини қабул қилиш ҳамда уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатишни имкон қадар “онлайн” режимга ўтказиш чораларини кўриш; Идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотлар раҳбарлари (иш берувчилар) қуйидагиларга риоя этишлари шартлиги юзасидан белгиланган тартибга қатъий амал қилсинлар:
- давлат санитария назорати органларининг талабномасига мувофиқ коронавирус инфекциясини юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш;
- ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш, талаблари қўйилди.
Барча тумандошларимизни туман пандемияга қарши курашиш штабининг талабларига сўзсиз амал қилишга чақирамиз.
Уйда қолинг!