Пахтачи тумани ёшларига туман ҳокимининг байрам табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Қадрли ёшлар!

Барчангизни 30 июнь – “Ёшлар куни” билан самимий табриклаган ҳолда, Сизларга меҳрим ва самимий тилакларимни билдиришдан мамнунман.
Ўзбекистонимизни, қолаверса Пахтачи туманимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксалтиришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда билимли ва яратувчан ёшларимизнинг ўрни ва таъсири кун сайин ортиб бораётганлиги барчамизни янада мамнун этмоқда.
Пахтачи туманида 70 га яқин корхона ва ташкилотлар мавжуд бўлиб, сиздек олийжаноб ва фидойи ёшлар ушбу ташкилотларда фаолият олиб бораётганида бениҳоят хурсандман.
Буларнинг барчаси эртанги кун эгалари, келажагимиз пойдевори, умиди ҳамда ишончи бўлган ёшлар учун эканлиги, шубҳасиздир.
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, бугун ҳар бир раҳбар, ҳар бир фуқаро ёшлар тақдирига бирдек масъулдир.
Бунга жавобан ёшларимиз замонавий интеллектуал билимларга эга бўлиб, замон билан ҳамнафас, жаҳон билан бўйлашадиган иқтидор эгалари бўлиб вояга етмоқдалар. Бу кўксимизни фахр ва ғурурга тўлдиради.
2020 йил давомида ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда таклифларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар”, “Раҳбар ва ёшлар”, “Сектор раҳбари ва ёшлар”, “Ректор ва ёшлар” учрашувлари ҳамда “Ёшлар муаммолари ечими куни” номли учрашувлар ташкил этилмоқда.
Ҳар бир раҳбар фаолиятида “Ёшлар билан ёнма-ён” тамойилида ишлаши ва бунда ҳар бир раҳбар ўз тизимида ишловчи ёшлар билан тез-тез учрашиши ва уларнинг масалаларини ечишлари лозим.
Ёшларни китобхонликка кенг жалб қилишга қаратилган 3 маротаба онлайн танловлар ўтказилди. Ушбу танловларга 149 нафар ёшлар иштирок этгани туманимизда китобхонликнинг ривож топаётганидан далолат беради.
Ёшларга оид давлат дастурига мувофиқ ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси асосида камбағал оилалар рўйхатига киритилган хонадонлардаги ёшларга ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратилмоқда. Бу эса ёшларнинг оиласига ва юрт равнақига ҳисса қўшишидан далолат беради.
Энди биз қандайдир тадбир ўтказиб, "бўлди, мақсадга эришдик" деб қайтиб келиш эмас, аввало ўша жойдаги маҳалла қишлоқдаги ёшларни ичига кириб мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқиб тез аниқ ва сифатли ишлаймиз.
Ёшларимизга берилаётган имтиёзлар уларга берилаётган эътибор намунасидир. Бунга мисол тарзида ўтган давр мобайнида “Ҳар бир оила тадбиркор” ва “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастурлари доирасида туманимизда истиқомат қилаётган ёшлар учун имтиёзли кредитлар ажратилганини айтиб ўтиш мумкин.
Ҳурматли ёшлар, бугунги юртимизда рўй бераётган карантин шароитида ҳам ўзининг фидойилигини намоён этган ҳолда “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ хайрия харакати доирасида ўзининг олийжаноблиги билан фаолият олиб борган кўнгилли ёшлар (Волонтёрларимиз)нинг беминнат хизматлари таҳсинга лойиқдир.
Азиз пахтачилик ёшлар!
Фурсатдан фойдаланиб, Сизни 30-июнь “Ёшлар куни” билан табриклаган ҳолда, фидойилигингиз ва олийжаноблигингиз учун Сизга тарбия берган ота-онангиз ва устозларингизга ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Сизнинг бугунги кунда ўз ақл-идрокингиз билан юртимиз равнақи, туманимиз фаровонлиги учун қўшаётган фидокорона хизматларингиз учун ташаккур айтаман.
Бундан кейинги юртимиз равнақи йўлида олиб борадиган фаолиятингизга муваффақиятлар тилаб қоламан.

Пахтачи тумани ҳокими
М.Хамдамов

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM